Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Етти юзта юрак.

Инсон  танасида  битта  эмас,  700    юрак  бўлиб. Инсон  буни тушуниб  етганда – у  узоқ  ва  соғлом  яшайди.
                                                                                 Доктор С.М. Бубновский
Инсон  танасида  мушакларни  яъни  юракларни  вазифаси  нимадан  иборат?

 Инсон  танасида  700 та  мушак  бўлиб, буларни  вазифаси  нафақат  таянч  ва  ҳаракат  ёки  ички  аъзоларни  ушлаб  туриш. Яна  улар  ички  аъзоларда    актив  микронасос  ишини  бажариб  қонни  артерия  томирларидан  вена томирларига  ҳайдаб  фақат  ўзида  қон  айланишини  таъминлашдан  ташқари, вена  қонини  юракни  ўнг  бўлмасига  ҳайдаб  ҳам  беради. Буни   визиологлар  периферик  мушак  юраклари  вазифаси  деб  аташади. Бу вазифа  юракни  дам  олишини  таъминлайди. Мушаклар  насос  функцияси туфайли, лимфа  оқимини  ҳам  таъминлаб  туради. Йигирма  ёшда  танани  44%  мушаклардан  иборат  бўлади. Томирларни  деярли  барчаси  мушаклар  орасида  жойлашган.

Ички  аъзоларни  қон  ва  кислород  билан  таминланиши (бу  ҳаёт  берувчи модда  алмашинуви  дегани) ҳам  мушакларни  ҳаракатига  ва  сифатига  боғлиқ. Ҳамишаки  ҳаёт  тарзида (юриш, ўтириш, ётиш  каби) инсон  асосан  мушакларини  3/1 ни  ишлатади. Бу  жуда  кам  бўлиб, унинг  устига  нотўғри  ҳам  ишлатади. Инсон  мушакларига  ишлов  бермай  яшаса  25 ёшида  12% , 40 ёшида  20%,  50  ёшдан  кейин  40% дан  зиёд  мушаклари  атрофия (қуриш, камаяйиш) бўлади.  Бу  шунга  яраша  томирлар  камайди  дегани, шунга  яраша  қон  ва  кислород  таъминоти  камайди  дегани, шунга  яраша  модда  алмашинуви  камайди  дегени, бу  шунга  яраша  эрта  қарриш  дегани. Русларда  шундай  мақол  бор:<<Инсон  ёш  билан  эмас, оёғи  билан  қаррийди>>. Чунки  оёқ  мушаклари  тана  мушакларини  катта  қисмини  ташкил  қилади.

 Сиз  оёқ  мушакларига  юклама  бериб  машқ  бажарганингизда, катта  доирадаги  қон  айланишни  енгиллаштириб, қонни  юракка  қайтишини  осонлаштирасиз. Натижада  юракни  қонни  айлантириш  учун  бўлган  юкламаси  камаяди. Оёқ  мушаклари  махсус  юклама  билан  ишлаганда  улар  ўсади. Ёлқовлик  қилмай  юклама  бажариб, ҳеч  бўлмаса  уларни  керакли  бўлган  физиологик  ҳажмини  сақлаб  қолиш  керак. Оёқ  мушакларига  етарли  даражада  тренинг  қилиш, сизни  қон  айланиш  тизимидаги  касалликлардан  халос  бўлишингизга  катта  ёрдам  беради. Мендан  сўрашади, мен  кун  давомида  оёқда  юриб  тирикчилик  учун  ишлайман, лекин  нима  учун  мени  оёқ  оғриқлари  ва  қон  айланиш  тизими  касалликлари  безовта  қилади  деб. Мен  уларга  айтаман, бу  ҳаракатларни  бўлгани  яхши, қанчадир  фойдали  албатта. Аммо  бу  юришлар  соғликка  эришиш  учун  камлик  қилади. Соғликка  эришиш  учун  илм  асосида, тўғри овқатланиш  ва  махсус  тизимли  бадан  тарбия  керак. Ва  бу  тарбияни  давомий  бўлиши  жуда  муҳим. Мушакларни  физиологик  хотираси  48  соат. Яъни  сизни  мушакларга  қилган  тарбиянгизни, улар  48  соат  эслаб  қолиб  шуни  таъсирида  туради. Қачонлардир  бир  неча  йиллар  олдин  қилинган  оламшумул  ҳаракатларга  суяниб  соғликни  умид  қилиш  ақлли  инсонни  иши  эмас. Мен, Россиялик  Таганка  театрини  саҳналаштирувчи  рассоми  Борис  Ефимов  деган, 108 ёшида  вафот  этган  инсонни, ибрат  учун   кўп  мисол  келтираман. У  инсондан  105 ёшида, таниши  Россиялик  машҳур  кинезитерапевт  Бубновский  театрдаги  ҳаракатчанлигини  кўриб, сизни  бундай  соғлигингиз  ва  қувватингизни  сири  нимада  деб  сўраган. Бунга  жавобан  Б. Ефимов ,, ээ  менда  ҳеч  қандай  сир  йўқ, фақат  мен  ҳар  куни  450  марта  ўтириб  тураман, баъзида  400  марта ,, деган.
     Б. Ефимов
Интернетда  ютуб  сайтида  Россиялик  спорт  муҳбири  томонидан  ишланган  бир  ҳужжатли  филмь  бор. Филмь  Японияда  Акинава  оролида яшовчи  инсонларни, айниқса  каратэ  жанг  санъатини  кекса  устозларини  ҳаёти  ҳақида  ишланган.
                
Бу  филмьни  кўриб  сизда  соғлом  турмуш  тарзи  ҳақида  ва  соғлом  кексаликка  қандай  эришиш  тўғрисида  жуда  катта  таъсурот  қолади. Айниқса  80  ёшлик  кекса  устозларни  машғулот  жараёнини  кўрганингизда. Улар  70  ёшлик  кексаларни, сизлар  ҳали  ёшлик  қиласизлар  деб машғулотларига  қўйишмас  экан. Филмьда  муҳбирни  шундай  сўзи  бор;      ,, қани  эди, бизларни  кексаларимиз  ҳам  ёшларга, невараларига  бўйни  узун шишани  олдида  эмас, спорт  машғулотларида  шундай  ибрат  кўрсатишса,, .    
Соғликка  эришишда  мушакларни  аҳамиятини  медицинада  кинезитерапия фани  ўрганади. Бу  фанни  мутахасислари  айтишадики, махсус  жисмоний машқлар  ёрдамида  нафақат  таянч  ҳаракат  аъзолари (умуртқа  поғонаси, буғунлар, пайлар) касалликларини  енгиш  мумкин, машқллар  билан  ҳатто  ички  аъзоларни (юрак, гипертония, простатит, кичик таз аъзолари  ва ҳ. к) касалликлари  муолажасида  ҳам  катта  фойда  олиш  мумкин. Агар  машқлар  кинезитерапия  илми  асосида  тўғри  бажарилса, юқорида  айтилган  касалликларни  енгишдаги  фойдаси, химиявий  дориларга  нисбатан  кам  бўлмай, баъзи  ҳолатларда  кўп  ҳам  бўлади. Чунки  машғулот  пайтида  мушакларда, ҳужайраларда  модда  алмашинув  жараёни  активлашади. Бу  жараённи  яхши  кечишини  таъминлаш  учун  марказий  нерв  системаси ички  секреция  безларини  фаолиятини, анаболизм  ва  катаболизм  реакцияларини  кучайтиради. Тўқималарни  озуқа  ва  кислород  билан  таъминлаш  учун  янги  қон  томирлар  шаклланади. Мушаклар  қисқариб  ва  бўшашиб  ишлаши  туфайли  қон  томирлардаги  қонни,  помпа сингари  юракка  қайтариб  ҳайдаб  беради  ва  юракни  юкламасини  камайтиради.   Ж. машқлар  организмда  физиологик  жараёнларни  нерв  ва  гумораль (тана  суюқлик  муҳити) механизмлар  орқали   рағбатлантиради.  Мушаклар  ҳаракати  ички  аъзоларни  ишини  ўзгартиради, айниқса  қон  айланиш  тизими  ва  нафас  тизимини,  мотор  висцераль (ички  мотор)  жавоб  реакцияси  механизми  асосида. Юрак  мушагига, қон  томир  тизимига  ва  шу  органларни  миядаги  бошқарув  марказига  таъсири  кучаяди. Экстракардиаль (фавқулот  ҳолатида  юракни  иши)  қон  айланиш  омили (фактори)  яхшиланади. Ж. машқлар  мукаммал  ўпка  вентиляциясини  таъминлайди  ва  артерия  қонида  углекислотани  доимий  тўпланишини  ҳам.
Ж. машқлар  бир  вақтда  инсонни  ҳам  руҳий, ҳам  жисмоний  доираси иштирокида  амалга  оширилади. Машқлар  меъёр  билан  берилиб, иккала  доирада  ҳам  адаптация (мослашув) қобилиятини  ривожлантиради. Асабни  қўзғалиш  ва  тормозланиш  реакцияларини  яхшилайди. Ж. машқлар  янги  динамик  стереотипни (ривожланувчи  андаза)  шакллантиради, ва  бу  андаза  касаллик  кўринишларини  камайтиради  ёки  йўқотиб  юборади.  М. Р. Могендович (1975 ) очган, моторли  висцераль (ички  мотор) жавоб  реакциялари  теорияси  моҳияти  шундаки, мушаклардаги ҳар  қандай     машғулот,  ички  органларни  ҳолатида  ўзгаришлар  билан  кузатилади. Жисмоний  машқлар: тўқималарда  ва  умумий  модда  алмашишни, эндокрин  тизимини фаолиятини рағбатлантиради; иммунобиологик хусусиятни  оширади, ферментлар  активлигини  ҳам  ошириб  организмни  касалликларга  қарши  чидамига  ёрдам  беради;  психоэмоциональ (руҳий ҳиссий) сиртга  яхши  таъсир  қилиб  кайфиятни  оширади. 30 – 60  дақиқа  давомида  мўътадил  шуғулланиш  қонда  эндорфинларни (бахт,хурсандлик  гормони) кўпайтириши  кузатилган.    
Мушакларни  илм  асосида  меъёр  билан  ишлатиш, қон  айланиш  тизимини  фаолиятини  тиклайди. Юрак  етишмовчилиги, гипертония, қандли  диабет, умуртқа  диски  чурраси, артрит  ва  ҳ.к  касалликларни  енгишга  ёрдам  беради. Ҳурматли  ўқувчи, тушунинг  сиз мукаммал  соғлик  топишингиз  учун, кексаликда  азобланмай  соғлом  ва бақувват  яшашингиз  учун  тўғри  овқатланишни  ҳамда  жисмоний  машқларни  бажаришни  ҳаёт  тарзингизга  киритишингиз  керак. Сизга бошқа, энг  арзон  ва  энг  натижали  йўлни  ўзи  берилмаган. Дори  капалаб касалхонама  касалхона  юриб, яқинларингизни  ташвишга  қўйиб  яшашни  нима  кераги  бор. Ундан  кўра  иродани  қўлга  олиб, ҳаётингизни  янги  йўлга  қўйинг. Ўзингизга  ишонинг, сиз  худони  мўжизасисиз, сизни  жисмингизга  соғайишингиз  учун  ҳамма  имконият  берилган. Курашинг, таслим  бўлманг  ва  албатта  натижага  эришасиз. Дориларга  тобеликдан  ҳам  қутиласиз (бирданига эмас албатта, босқичма босқич), танани  бошқариш  учун  бировга  қарамликдан  ҳам. Мен ана  шундай  натижага  эришган  инсонларни  кўпини  ҳаётини  ўргандим  ва  ибратландим. 
   “В движении“ Под давлением“В движении“ Под давлением
Раиса  Кованёва 79 ёш. Жисмоний  машқлар  ёрдамида  гипертония  ва бел оғриғи  касаллиги  устиван  ғалаба  қилган. Қон  босимини  юқори  кўрсатгичи  180 – 200 гача  бўлиб, ҳар  доим  дори  ичиб  кун  кўрган. Бир  йил  давомида  тизимли  шуғулланиб  касалликни  енгган. Ҳозирда  кинезитерапия  клиникасида  ёрдамчи  инструктор  бўлиб  ишлайди.


 
Соғлом  турмуш  тарзи  бўйича  мутахасис
Акрам  Чориев

 

Сайт  муаллифи   Акрам  Чориев.