Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Кам қонлик - Бу жуда муҳим!

.Кам  қонлик (АНЕМИЯ)
Анемия (грекча anaemiae; haima  қон,  an – инкор  қўшимчаси; маъноси  кам  қонлик) – қонда  гемоглобин  камайиб,  эритроцитопения (қизил  қон  таначаларини  камайиши)  кузатилади.  Анемия  кенг  тарқалган  патологик  ҳолат  бўлиб, кўпинча  бошқа  касалликларни  белгиси  сифатида  топилади.           
А. классификацияси (таснифи)  мураккаб. Бу  касалликни  келиб  чиқиши  ва  ривожланиш механизми  асосан  учта  гуруҳга  ажратилади :

а)  қон  йўқотиш  туфайли  бўлган  А. (постгеморрагик  анемия)  

б)  эритроцитларни (қизил қон таначалар) ҳосил  бўлиши  бузилиши  сабабли бўлган А. 

в)  эритроцитларни  ортиқча  емирилиши  сабабли  бўлган  А. (гемолитик  анемия).
Постгеморагик  анемия  ўткир  ва  сурункали  бўлади. Ўткир  п. геморрогик  анемия  тез  ва  кўп  қон  йўқотиш  сабабли  ривожланади. Сурункали  п. геморрогик  анемия  такрорланиб  турувчи  кам  кам  қон  йўқотиш  сабабли  ривожланади. Бу  иккала  ҳолатда  ҳам  қон  билан  бирга  заҳирадаги  темир  моддаси  йўқотилади  ва  натижада  темир  танқислик  анемияси  юзага  келади. Қонда  темир  моддасини  етишмаслигидан  гемоглобин  ҳосил  бўлиши  бузилади, ва  кейинчалик  эритроцитлар  ҳосил  бўлиши  ҳам. Беморларда  анемия  юзага  чиқишидан  олдин, тўқималарда  темир  танқислиги (латент  танқислик) кузатилади.
Организм  темирни  овқатдан  ўзлаштириши, қон  билан  йўқотганига  нисбатан  кам  бўлади. Физиологик  жиҳатдан  темир  моддасини  овқатдан  сўрилиши  чегараланган. Одатга  кўра  эркаклар  рационал (муофиқ миқдорда) овқатланса  18  мг  темир  қабул  қилиб,  шундан  1 - 1,5 мг  сўрилади,  аёллар  эса овқат  билан  12 – 15 мг  темир  қабул  қилса, шундан   1 - 1,3 мг  сўрилади. Агар  организм  темирга  катта  эҳтиёж  сезса  энг  кўпи  2 – 2,5 мг  сўрилади. Ошқозон – ичак  эрозияларида  темирни  сўрилиши  яна  ҳам  камаяди.  Демак, инсон  организм  агар  суткада  2 мг  зиёд  темир  йўқотса, темир  танқислиги  юзага  келади. Буни  тез тез  бурни,  бавосили (геморрой) , ошқозон – ичаги  қонайдиган  беморлар  ва  кўп  ҳайз  кўрадиган  аёллар  эътиборда  тутишлари  керак. Темир  танқислик  анемияси  яна  қуртли  инвазияда (анкилостомидоз), ошқозон  шиллиқ  қавати  эрозиясида, гематурияда (қонли  пешоб), аёлларда   ҳомиладорлик  ҳамда  эмириш  даврида, сурункали  энтеритда  ва  овқат  билан  етарли  миқдорда  темир  кирмаганда  ҳам  кузатилади. Эътиборга  олиш  керак, ҳомиладорликда  қонда  гемоглобин  меъёри 110 г/л  ва  юқори  бўлиши, эритроцитлар  3,6 . 1012 /л  ва  юқори  бўлиши  керак.
Қон  яъни  гемоглобин  камайиб  кетиши  ҳужайра  ва  тўқималарга  кислород  етмаслиги  билан  характерланади. Натижада  беморларда  заифлик, бош  айланиш, юрак  уриши, нафас  етмаслик, бош  оғриқ, уйқучанлик, хушдан  кетиш  кузатилади. Бўлиши  мумкин  бўлган  белгилар; тери  қуриши  ва  ёрилиши, тери  ва  шиллиқларни  ранги  синиқлиги,  соч  тўкилиши, тирноқ  синиши, там  билиш  айниши, ғалати  ҳидларга  майллик, тупроқ  ёки  қоғоз  ёки  муз  ейишни  ҳоҳлаш, тез  мушак  толиқиши, кулганда  ва  йўталганда  сийдик  тутмаслик, уйқуда  сийдик  тутмаслик. В12 витамини  танқислиги  сабабли бўлган анемияда  фикрлаш  фаолияти  ёмонлашади, ҳатто  галлюцинация  кузатилиши  мумкин.  
Энди, биринчи  ва  иккинчи  гуруҳдаги  анемияни  гапирсам, бу  касалликлар  мураккаб  бўлиб, оддий  ўқувчига  тушунтириш  қийин. Лекин  шундай  бўлсада  қисман  тушунча беришга  ҳаракат  қиламан. Эритроцитларни  ҳосил  бўлишини  бузилиши  ёки  уларни  ортиқча  емирилиш  патологиясини  бир  қанча  мураккаб  сабаблари бор. Бу  гуруҳ  анемияга  сабабчи ҳолатларга; ирсий  яъни  порфиринларни  синтези  бузилиши, қўрғошин  билан  заҳарланиш, мегалобласт А., ДНК  ва  РНК  синтезини  бузилиши, суяк  илигини  қон  ҳосил  қилиш  функциясини  бузилиши  киради. Бу  гуруҳ  анемияларни  даволаш  ҳам, худди  келиб  чиқишидай  мураккабдир.
Даволаниш. Анемияни  даволаш  бемордан  ҳар  тамонлама  ёндошишни  талаб  қилади. Бу  дори  дармон, тўғри  овқатланиш, жисмоний  активлик, анемияга  сабаб  бўлган  касалликларни  даволаш  ва  ҳ.к. Аввалида  тўғри  ташҳис  қўйиш  керак. Яъни  анемияни  асосий  сабабини  топиб  ва  шундан  келиб  чиқиб  даволаш  курсини  ўтказилса  саводли  иш  қилинган  бўлади. Кам  қонликни  ташҳисида  эритроцитларни  ёки  гемоглобинни  санашни  оддий  лаборатория  шароитида  амалга  оширса  бўлади, лекин  таҳлил  мутасадди  кишилардан  жуда  эътиборни  талаб  қилади. Чунки  хато  қилинган  таҳлил, нотўғри  ташҳис  қўйишга  сабаб  бўлиб  ва  бунинг  оқибати  ёмонликка  олиб  келиши  мумкин. Қон  умумий  гемоглобинни  қанча  сақлашини  таҳлил  қилишда гемоглобинометрдан  ёки  спектрофотометрдан  фойдаланилади. Меъёрда  гемоглобин  ҳажми  аёлларда 120 – 140 г/л , эркакларда 130 – 160 г/л  бўлади. Таҳлил  тўғри  бўлиши  учун  қонни  қуюқлиги  меъёрда  бўлиши  керак. Қуюқ  қонда  эритроцитлар  зичлигидан  гемоглобин  ҳажми  кўп  кўриниши  ёки  қонда  плазма (суюқлик) кўп  бўлса  гемоглобин  сони  кам  кўриниши  мумкин. Қонни  шаклли  формаларини  аниқлашда  Горяев  саноқ  камерасидан  фойдаланилади. Замонавий  лабораторияларда электрон  ҳисоблагич  ишлатилади. Нормада  эритроцитлар 1 л  қонда  эркак. 4,0 – 5,0.1012 , аёл. 3,7 – 4,7.1012  бўлади. Темир  танқислиги  А. даволашда, агар  ошқозон – ичакда  яллиғланиш, эрозия бўлмаса, табиий  егуликлардан  унумли  фойдаланиш  керак. Мабодо, овқат  ейишга  иложи  бўлмаса (аёл.токсикози, операциялар), унда  темир  моддасини  сақловчи  юқори  сифатли  инекциялар  ёки  БФҚ (биофаол қўшимчалар)дан  фойдаланишга  тўғри  келади. Темир  сақловчи  дорилар  ва  БФҚ лар, организм  ўзлаштира  олмайдиган  сифатсиз  таркибли  бўлмаслиги  керак. Бу  дорилар  таркиби  юқори  технология  асосида  тайёрланган, осон  сўриладиган  органик  темирдан (фумарат  темир  ёки  аскорбат  темир)  ва  қон  ҳосил  бўлишига  ёрдам  берадиган  витаминлар  С, В1, В2, В6, , Никотиномид, Фолий  кислотаси  ҳамда  ўсимлик  экстрактларидан  иборат  бўлиши  мақсадга  муофиқдир. Пулни  бефойда  сифатсиз  маҳсулотларга  сарф  қилмаслик  керак. Қонни  кўпайтирувчи, темирга  бой  овқатлар; 
Продукты питания богатые железом 
Овқатланганда  В12 (Кобаламин)  витаминига  ҳам  эътибор  қаратиш  керак. В12  витамини эритроцитларни  ривожига  ҳисса  қўшади, ДНК ҳосил  бўлишига  ёрдам  беради, терини  ва  шиллиқ  қаватни, қонни  тўқималарини  тез  янгиланишига  таъсир  қилади  ва  ҳ.к. Бу  витамин  етишмаса  Пернициоз  анемия  яъни  ёмон  сиватли  кам  қонлик  содир  бўлади. Кобаламин  танқислигида  қон  ҳосил  бўлиш  жараёни  бузилади. Бундан  ташқари  орқа мияни  ёнбош  ва  орқа  стумлари  миелин  синтези  бузилгани  учун  жароҳатланади, бош  мия  ҳамда  переферик  нерв  системасида  дегенератив  ўзгаришлар  юз  беради. Натижада  панажаларда, оёқ  кафтида  уюшишлар  кузатилади, юриш  ишончсиз  бўлади, хотира  ёмонлашади, ҳатто  онг  чалкашади. Бу  витаминни  танқислиги  белгилари  юзага  чиқишигача  йиллар  ўтади. Белгилар  қуйидагича;

  • Ортиқча  асабийлик;  Синиқ  енгил  сарғимтир  тери;
  • Тез  чарчаш  ва  заифлик;  Юришда қийналиш;  Иштаҳа  йўқолиши;
  • Бел  соҳасида  оғриқ;  Мушакларни  уюшиши;
  • Озгина  жисмоний  юкламада  юрак  тез  уриб  нафас  етмаслиги;
  • Диарея (ич  кетиши);  Тилни  яллиғланиши;  Оғиз  бурчагини  яра  бўлиши;
  • Кўзни  қизориши  ва  нурга  сезувчанлиги  ошиши;  Депрессия;
  • Шахс  таназзулига  олиб  келади;

В12  витамини  иммунитетни  кучайтиради, қон  ҳосил  бўлишида  иштирок  этади  ва  қон  босимини  нормаллаштиради.

                Полезные свойства витамина В12
Мақола  физиология  ва  медицина  фанлари  доирасидан  чиқмаган  ҳолда, шу  соҳа  олимлари  китобларига  ва  касбий  тажрибамга  таянган  ҳолда  ёзилди.
Мақоламдан  розилигимсиз, кўчирма  олиб  тарқатиш  ёки  фойдаланиш,  ман  этилади.  Соғ  ва  омон  бўлинг.   akram.kouch@gmail.com

 

Сайт  муаллифи   Акрам  Чориев.