Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Оҳ - бу бел оғриқни душманимга раво кўрмайман!

1 Сизга, қуйида айтиладиган бу маълумот мени бошимдан ўтган воқеага асосланган. Бу  воқеа  мени  олган  билимларимни  яна  бир  марта  сар  ҳисоб қилди. Танани муаммоларини ечимида, билмаган илмларни ўрганиб, тажрибамдан  ўтқаздим. Инсон  қанча  кўп  билса  ҳам, билмаган  нарсаси  шунча кўп  бўларкан. Бу  дардни  мен, Худони  неъмати  деб  биламан. Чунки, бу дардни енгиш учун мен янада янги илмий изланишларни, услубларни ўргандим. Ва уларни тажрибамда қўллаб натижага эришдим. Қизиғи шундаки, химиявий доиларсиз. Химиявий  дориларсиз, дардни  енгишни  иложиси  борлигини  ички аъзоларни  касалликларини  муолажа қилишдаги тажрибамдан  билардим. Бунинг билан, мутлақо дориларни инкор қилмоқчи эмасман. Уларни ҳам, заруратда саводли равишда ишлатса бўлади. Лекин, мен уларсиз натижага эришишга ҳаракат қилдим. Дардни тарихи шундай бошланди. Мен бироз шамоллаган эдим, устига устак умуртқа поғонасига оғирлик туширадиган жисмоний иш қилишга тўғри келди. Қизиғида билинмади. Эртаси куни ҳаммомда  ювиниш  пайтида, эгилганимни биламан, тамом шу ҳолатда шунақанги оғриқ ушладики, оҳ бу оғриқни душманимга  раво  кўрмайман. Бир сантиметр  қимирлашга  иложи  йўқ. Ҳаммомда  ярим  соат  қолиб  кетдим. Мени медицинадан хабардорлигимдан, бу вазиятдан воҳимага тушмасдан ҳаракатланишга  йўл топиб, чиқдим. Чунки  оғриқ  ҳар  қандай  қаттик  бўлса  ҳам, ўлдирмайди. Буни  ҳаёлдан  қочирмаслик  керак. Нафас  ҳаракатига  эътибор қаратиб, бўшашган  ҳолда  ҳаракат қилишга ўзимни ундадим. Ва оғриқ енгиллаша  бошлади. Икки, уч  кун ишга чиқа олмадим. Бу муаммони бошланиши  эди. Бел оғриги  кун  сайин  камайиб  бориб, думмамни  ичига  ва чап  аёққа  кўчди. Оғриқни  кучлилигидан  на ўтириб, на юриб, на ётиб  бўлади. Бу дардни бошидан ўтказганлар, мени  яхши тушунадилар ва ҳис қиладилар. Олдимда  энди, мен кам эътибор қаратган таянч ҳаракат аъзолари касалликларини  ўрганиш  зарурати  туғилди. Ички  каслликларни  муолажасини  ўрганган  йилларимда  буғунлар касаллиги, ревматизм  ва  ҳ. к  касалликларни ҳам  ўрганган  эдим. Аммо астеохондроз, умуртқа диски чурраси ва унга боғлиқ бўлган ишиас, люмбаго, радикулит каби дардларни ўрганишга кўп эътибор қаратмаган эдим. Уч ой чидам билан, муаммони  ўргандим. Россиялик шу  соҳани  профессорлари  билан  боғландим, уларни  китобларини олиб ўқидим. Ҳамма мени кўрган танишларим, қоматимни тик эмаслигини, ориқлаб қолганимни  кўриб, укол  олсангиз, массаж, физиотерапия  олсангиз  бўлмайдими деб  койишади. Айниқса  оилам. Мен  қайсар  эса, шу дардни  муолажаси  илмини тагига етаманда, ана ундан кейин нима тўғри бўлса шуни, қиламан дейман. Худога  шукур  менга  йўл  берди. Муаммони  ва  уни  ечимини  тушуниб, англаб муолажага киришдим. Натижа, узоқ куттирмади. Йигирма кунда  химиявий  дориларсиз, оғриқлардан  қутилиб  қаддим  тик бўлди. Буни мен  уддаладим, сиз ҳам уддалайсиз!
Биласизми, бундай  дард  ўзини  билдириши   учун   кунини  кутиб ётади. Қалтис ҳаракат, узок вақт энгашиб туриш, оғир юкни кўтариш каби бирор нотўғри ҳаракатни  қиласиз  ва  дард  юзага  чиқади.
2
 Бунинг асосий сабаби умуртқа поғонасини ушлаб турувчи чуқур жойлашган қисқа мушакларни атрофия (қуриш, камайиш) бўлиб, заифлашганидир. Дард баъзи  ҳолатда  бирдан, баъзида  кейинрок бир икки кундан кейин ҳам билдиради. Шундай ҳолатда билингки, воҳимага тушмасдан нафас чиқариб бўшашиш  керак. Оғриқ  ўлдирмайди. Оғриқ сизнинг дўстингиздир, ёмон сифатли  бўлса  ҳам. У сизда  муаммо  бошланганини  билдиради. Сизни  йиллар давомида эътиборсизлик билан танангизни бирор аъзосини дардга олиб келганингизни  хабарини  беради. Агар  шу  оғриқ  бўлмаса, эътиборсиз юравериб натижада оқибатингиз жуда ёмон бўлиши мумкин. Энди бу ёғига чидаб, ўзингизни ҳар тамонлама ўнглаб олишингизга тўғри келади. Нима бўлганда ҳам ҳаракатдан тўхтаманг. Агар эътибор берсангиз, белни оғриқ ушлаганда  бирдан  табиий  равишда  бир  қўлингиз  билан тиргак сифатида бирор жойга таянишга, бири билан оғриқли жойни уқалаб ҳаракат қилишга интиласиз. Бу ҳолатда ҳаракатсизлик сизни  зарарингизга бўлади. Ҳаракат эса қонни  юриштириб  мушакдаги  спазмни (тришишни) камайтиради. Воҳима билан ҳаракатсизлик батар тришишга олиб келади. Мен дардни ўрганиш давомида 3 ой, оғриқ бўлишига қарамай, ҳаракат қилишга, чўзилишга ўзимни ундадим. Мушакларни  уқалаб  ёки  имкон  қадар  ҳаракатлар  бажариб  қиздириб олиб, кейин  аста секин  чўзилардим.
3
Ўша пайтда   бу ҳаракатлар, ҳам  ёрдам  берарди. Кейин  эса  махсус  машқлар билан илм асосида муолажага ўтдим ва ҳаммаси яхши бўлди. Қаттиқ бел соҳасида оғриқ  ёки  ишиалгия  ёки  люмбаго каби  дард  билан  шикоят  қилган инсонларни  жуда  катта  қисмида МРТ текширувлари натижасида умуртқа диски  чурраси ташҳиси қўйилади. Ва бундан касаллар шундай бир руҳий ҳолатга  тушадики, гўё  уларга  ҳукум  ўқилгандай. Аслида  диск чурраси ташхиси  МРТ  чиққандам  кейин  касалларга  маълум бўлиб ва воҳимага  айланиб  кетди. Аниқроғи  неврохирурглар  воҳимага  айлантиришди. Операция қилмаса  юролмай қоласан, иштонинга сийиб қоласан ва ҳ.к деб. Дунё миқёсидаги  гапни  айтяпман. Лекин  МРТ  чиқмасидан олдин бу дардни  бемалол  радикулит, люмбаго, ишиалгия ташҳиси қўйилиб даволашган. Ўзимизни  ота  боболаримиз  табиблар  ҳам  белланги  бўлибдида  деб, воҳимасиз даволаб юборишган. Баъзи бир кишилар айтиши мумкин, сен ўзи ким бўлибсанки  шифокорларни танқид қилиш, неврохирургларни гапиришга ҳаддинг  сиғиб  деб. Эътироз  жуда ҳақли. Мен, ун бир йилдан зиёд вақт давомида медицинага меҳр қўйиб, медицина институтларида ўқитиладиган китобларни, Тибет табобатига оид китобларни, Ибн Сино бобомизни китобларини  қолаверса  энг  юксак  медицина  сайтлари  маълумотларини тинмай ўқийдиган ва инсонларни соғликка эришишида табиий ва энг натижа берадиган  услубларни  излайдиган, соғлом  турмуш  тарзи  бўйича мутахасисман. Мен айтган фикр ва  маслаҳатлар медицина, физиология  ва ҳ.к фанлар доирасидан  чиқиб  кетмайди, балки уларни энг дурдоналарига асосланган  бўлади. Лекин, мен  инсонларни  ўлим  ёқасидан  олиб  чиққан  қўли гул  хирургларни, умуман  аввло  инсонни  соғлиги  учун қайғурадиган Гиппократ  қасамига  содиқ қолган шифокорларни жуда ҳам ҳурмат қилиб, уларга  бош  эгаман. Мавзудан  чиққаним  учун  узур  сўрайман. Қуйида  нувузли шифокорларни умуртқа поғонаси касалликларини муолажаси тўғрисидаги сўзларини келтираман. Гамильтон Холл дунё тан олган хирург - ортопед, умуртқа касалликлари бўйича мутахасис, Канада бел институтини асосчиси, ўзининг ,, Сизни умуртқангиз '' номли китобида (Москва, <<Бином>>,1997) ёзади: <<Деярли барча касалларимга мен хирургияга тегишли бўлган иккита  нарсани тушунтираман. Биринчидан, фақат 2% дан кам инсонлар бел  оғриғи дардида операциясидан  фойда топади, иккинчидан 98% кишилар оғир ҳолатларда ҳам, физиотерапия, дори, машклар ва кунлик ҳаётида тўғри ҳаракатланиш, яъни турганида, ўтирганида, ётганида ва ҳ.к кабиларни аралашмасидан  кўп  фойда  топадилар>>. Эътибор, беринг гўё операция қилишга ҳайриҳоҳ бўлган мутаҳасис, оғир ҳолатларда ҳам операциясиз даволашни  устун  қўймокда. Давомида у яна  ёзади: <<Хирургия  муолажасини панацея (зўр қутилиш чораси) идеяси сифатида қараш, айрим ҳолатларда шифокорлар томонидан қўллаб қуватланади. Яхши ниятда, касални бўлажак операцияга нотушкун муносабатда бўлмаслиги учун хирург ортиқча ишонч (интузиазм) билан гапирадики. У сизни ,,тўлиқ тартибга,, келтираман ёки ,,дискингизни барча нохушликлари бартараф бўлади,, дейди>>. Очиғини айтганда  ҳеч  қандай  умуртқадаги  операция  тўлиқ  гарантия  бермайди. Агар уни бериш мумкин бўлганда ҳам, ҳар эҳтимолда тасдиқлаб бўлмайдики, бел билан боғлиқ бўлган барча муаммолар бутунлай ва ҳамма вақтга бартараф бўлади деб. Натижали операциядан кейин олти ой ёки бир йил ўтиб, янги умуртқа  диски  балки  бошқа  бирорта  бўғинда  муаммо  пайдо  бўлиши  мумкин. Кейин  яна операциями? Сиз умуртқа поғонаси  дардларини  муолажа қилишда шундай йўлни танлангки: биринчидан, умуртқа дардини яна пайдо бўлиш  даражаси  жуда  кичик  ҳолатга  тушсин; иккинчидан  шу йўл бутун танани соғлигини ва бақувватлигини тиклашга сабаб бўлсин. Шунда ақлли инсонни  ишини  қилган  бўласиз.

 

Давоми