Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Биологик фаол қўшимчалар ҳақиқати БФҚ (БАД)

Ассаламу  алайкум  ҳурматли  ва  азиз, соғлигига  эътиборли  бўлган  инсон. Мени  сайтимга ташриф  буюрганиздан  бениҳоя  ҳурсандман. Чунки  мени дилим  сиздай  соғликка  интиладиган  инсонлар  учун  доимо  очиқ. Мен сизга  бераётган  бу  маълумотлар  ўн тўрт  йил  давомида  медицинага  оид китобларни  ўқишим, БФҚ(биофаол озуқа қўшимчалар)ни  ва  шифобахш ўсимликларни  таъсирини, ўрганишимга  асосланган. Шу йиллар  ичида  жуда  кўп  медицинага, физиологияга  ва  саломатлик  тизимларига  оид китобларни  ўқидим. Интернет  орқали  шу  соҳани  профессорлари, академиклари  билан  фикрлашдим. Онги  очиқ, фикрлаши  кенг, соғликка интилувчи  инсонларга  берадиган  илимларим  кўп. Мени  шу  ўринда ҳаётим  тарихидан  бир  воқеани  айтиш  истаги  ҳаёлимни  банд  этди. Бу воқеани  ёзиш  ёки  ёзмасликни  ўйлаб  қолдим  ва  охири  буни  муҳим  деб, ёзишга  қарор  қилдим. Кенжа  ўғлим  эслашимча  бир  ярим  балки  икки ёшда  эди. Демак 2000  ёки 2001 йиллар. Шаҳарда  шу  йили  айниқса  ёш болалар  орасида  ич  кетма  касаллиги  кўпайиб  қолди. Касалликни  шунчаки  эмас, балки  оғир  формаси  тарқалди. Менда  эса  ёш  бола, ҳавотирга  тушдим. Иш  қилиб  Исмоил  ўғлимга  шу  дард  тегмасинда дейман. Шу  кунларда  махалладош  синфдошимни  укасини  кўриб  қолдим, хомишроқ  кўринди. Нима  бўлди  деб  ҳол  аҳвол  сўрадим. У эса  боласини ич  кетма  касали  билан  болалар  шифохонасига  ётқизгани,  у ерда  божаси ишлаб, болага  яхши  қарашилганига  қарамай, боласини  аҳволи  яхши тикланмаётганини  айтиб  қолди. У беихтиёр  гап  орасида  таниши  бўла туриб  эллик  минг  сўм  пул  ҳаражат  қилганини  ҳам  айтди. Ўша  пайтни ҳисобида  анчагина  сумма  эди. Орадан  бир  неча  кун  ўтиб  хотиним Исмоил  ўғлимни  олиб  ота – онасини  кўргани  кетди. Тақдирдан  қочиб бўлмайди, пешонага  ёзгани  бўларкан. Оилам  ўғлим  билан  отасиникидан қайтди, лекин  Исмоилни  кўриниши  бироз  бошқача  эди. Нима  бўлди  деб сўрадим. Хотиним  эса  эрталабдан  бери  иштаҳаси  йўқ. Озроқ  ичи  ҳам суюқлашган  деди. Ҳа, бу  ўша  дезентирияни  бошланиши  эди. Икки  кун ичида  бола  овқат  емай, ичи  эса  ўзи  билмаган  ҳолда  яшил  суюқ  тусда кета  бошлади. Мен  шу  пайтда  бир  ўзим  ишлайман, хотиним  декретда. Хотиним, уч  ўғил  ва  ўзим  учун  топадиган  даромадим  ойлик харажатимиздан  ортмасди. Бунинг  устига  бу  дард. Хотиним  ташвишга тушиб, дадаси  энди  нима  қиламиз  деди. Мен  бу  ҳақида  ҳеч  кимга  айтма, чунки  айтсанг  бизни  яқинларимиз  воҳимага  тушиб  болани  докторга  олиб  бормагунингча  ҳолимизга  тинч  қўйишмаслигини  айтдим. Я товба, бу одамга  болани  соғлиги  муҳимми  ёки  ҳолини  тинчлиги  муҳимми дегандирсиз. Биласизми  менга  иккаласи  ҳам  муҳим. Чунки  менда  бир қурол  бор  бўлиб, буни  хотиним  ҳам  биларди. Бу  қурол  билим  эди. Мен Университетда  ўқиган  давримдан  медицина, фитотерапия  ва  халқ табобати  каби  илимларни  ўганиб  келардим. Олган  билимларимни оиламда  қўллаб, озми  кўпми  яхши  натижа  ола  бошлаган  эдим. Ўсимликларни  шифобахш  кучига  ишонч, олган  натижаларимга  ишонч қолаверса  молиявий  шароитимиз  туфайли, мен  ўғлимни  ўзим  даволашга қарор  қилдим.Тўғри  амал  мендан, шифо  эса  Эгасидан. Уйда  бор ўсимликлардан  ташқари  даладан  беш  олти  хил  ўсимлик  териб  келдим  ва дамлама  қилиб  ичира  бошладим. Иккинчи  кун  иштаҳаси  очилди, бешинчи  кун  ичи  қота  бошлади. Икки  ҳафтада  бола  соғлиги  тўлиқ тикланди. Бу  воқеа  мени  қилаётган  ишим  тўғрилигига, билимни  эса  янада  чуқур  эгаллашим  кераклигига  қаттиқ  ишонтирди  ва  шу  йўлда янада  ривожланишимга  сабаб  бўлди. Охирги  йилларда  менда, йиллар давомида  олган  билимларимни  халққа  бериш  истаги  туғилди. Шу  истак натижасида  мақолалар  ёзишга  киришдим. Халқ, ҳаётда  соғлик, бахт, қолаверса  пул  топиш  йўлида  тўғри  билим  ва  энг  самарали  тажрибаларни  ўрганишга  муҳтож.Ўқиятганингиз  мени  учинчи  мақолам. Энди эса.
 БФҚ (биофаол қўшимчалар) ҳақиқати.(БАД)
Инсон – бу табиатни  бир  қисмидир. Бу шунчаки  оддий  сўз  эмас. Инсон  ва табийат  бир  бирига  боғлиқ  ва  муҳтождир. Биз  ҳар  куни ҳужайраларимизга  зарур  бўлган  қувват, сув  ва  қурувчи  моддаларни табийатдан  оламиз. Мана  шу  ҳаётимиз  боғлиқ  бўлган  фақат  биттагина эҳтиёжни  тортиб  олса  бас, инсон  организми  яшашдан  тўхтайди.
Шундай  қилиб, биринчидан, бизга  ҳаво  яъни  кислород  керак. Кислород ёрдамида  ҳужайрада  энергия  ҳосил  бўлади. Иккинчидан, бизга  сув  керак. Сув  бу  барча  ҳужайраларимиз  яшайдиган  универсал  биологик  муҳитдир. Учинчидан, жисмимизга  узлуксиз  равишда, табийатдан,  қувват  ҳосил бўлиши, ҳужайра  шаклланиши, гармон  ва  ферментлар  ҳосил  бўлиши, суяк, пайлар, бўғинлар, тери, тирноқ  ва  сочлар  ҳосил  бўлиши  учун  озуқа моддалари  кириши  шарт.
Биз  озуқ  овқат  роса  кўпдай  туюладиган  бир  шароитда, нима  учун  яна қандайдир «қўшимчалар» деб  аталадиган  нарсалар  билан  овқат рационимизни  тўлдиришга  мажбурлигимизни  англашимиз  учун, аввал  биз инсонга  овқат  нима  учун  зарурлигини  тушуниб  олишимиз  керак.
Зарурият  1. Қувват
Углеводлар  ва  ёғлардан (айрим ҳолда - оқсиллардан)  организм  қувват ҳосил  қилади. Бу  моддалар  ҳазм  қилиниши  натижасида  ҳужайрага энергия  берувчи  глюкоза  ҳосил  бўлади.
Зарурият  2. Қурулиш материали
Оқсиллар, ёғлар  ва  холестериндан  организм  ҳужайра  ясайди. Ёки  баъзи бир  сабаблар  билан  шикастланганларини  қайта  тиклайди. Мисол  учун кальций  ва  фосфордан  суяк  тўқимасини  қуради. Холестериндан  гармонлар  ҳосил  бўлади.
Зарурият  3. Ҳаётий жараёнларни бошқариш
Овқатда  минг  минглаб  моддалар  бўлиб, улар  организмда  ҳар  сонияда     содир  бўлаётган  ҳаётий зарур  жараёнларни  бошқариб тартибга  солиб туришга  ёрдам  беради. Мисол  учун, кислород  атомидан  ташкил  топган эркин  радикаллар  ҳужайраларни  ҳалок  қилиш  реакциясини  бошлаб юборганда, антиоксидант  моддалар  ҳужайраларни  асраб  қолади. Ёки ферментопатия  сабабли  иммунитет  ҳужайралари  активлиги  пасайганда, моддалар  алмашинуви  сусайганда  витаминлар, минераллар  ва  ўсимлик ферментлари  бу  жараёнларни  яхшилашга  ёрдам  беради.
Зарурият  4. Роҳатланиш
Ўз ўзидан  очликни  қондирган  пайтимизда, қонда  роҳатланиш  гармонлари   кўпайиб  ҳузурланиш  топамиз  ва  кайфиятимиз  кўтарилади. А замонавий озуқ овқат саноъати  эса, бу етмагандай  ҳузур  топиш  жараёнига сунъий  аралашиш йўлларини топиб  олган. Афсуски, кўпчилик  инсонлар  фақат  шу эҳтиёж  учунгина  овқатланишади. Биламан, биз албатта  биринчи  ва  иккинчи  заруриятни  ҳам эътиборга  оламиз. Аммо  озуқланишда  энг муҳим  бўлган зарурият - учинчиси - ҳамон  эътиборсиз  қолаяпти.

 

Давоми