Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Энг яхши натижали озиш йўли.

Билишимча, сизни  ортиқча  вазн  безовта  қилишни  бошлади. Маълум  бир вақтлар  олдин, балки  ортиқча  вазн  сизни  ҳозиргидек  безовта  қилмаган бўлса  керак. Ёш  бўлгансиз, қувватиз  бўлган, ортиқча  вазн  ҳали  муаммолар  келтириб  чиқармаган. Энди  эса, ҳолат  ўзгача. Ҳаракатланиш  оғир, вазн  сизни  кун  сари  босиб  бораяпти. Ҳаводан  тўйинмайсиз, тез  толиқасиз, секс  ҳам  қониқарли  эмас. Хуш  қомат, кийими  ўзига  ярашган  инсонларни  кўрсангиз  ҳавас  қиласиз. Худо  кўрсатмасинку,ортиқча  ёғ, холестерин, кам  ҳаракатлик  сабабли  инсульт  инфаркт  орттириш  хавфи  кучайган. Балки  қон  босими  кўтарилиши  ёки  қандли  диабет  2  тип касаллиги  ҳам  қўшилгандир. Хуллас  ҳолатни  ўзгартириш  вақти  келган. Лекин  сизни  олдингизда  катта ?  Нима  қилиш  керак?  Қандай  қилиш  керак?  Ўнлаб  диеталар, оздиришни  вада  қиладиган  компаниялар, атрофингизда  нечалаб  «саводли»  маслаҳат  берувчилар. Қайси  бирини  тавсиясини  қилиш  керак?! Тўғри  йўл  борми  ўзи?! Агар  ҳақиқатдан  ҳам  муаммони  йўқотишни,  чин  дилдан  истасангиз. Илмга  асосланган  мақоламни  охиригача  ўқинг!
Озиш - бу, соғломлашишдир.
Замонавий  ҳаёт  яхши  ҳолатда, ортиқча  вазн, ёмон  ҳолатда  семизлик  ва  соғлик  йўқотилишига  сабаб  бўляпти.  Қандай  қилиб?
Олдинги  замонни  одамлари  кўп  ҳаракат  қилишган. Сувни  қудуқ  ёки дарёдан  олиб  келган, кўп  пиёда  юрган, озуқ - овқатни  таморқасида  ўзи етиштирган, чорва  ҳайвонларини  боққан, ўтин  чопган  ва  ҳ.к.  Экологик  соф, микронутриентларга  бой  озуқ  овқат  маҳсулотларини  истеъмол  қилган. Замонавий  одам  эса, жуда  кам  ҳаракат  қилади. Бирор  жойга  бормоқчи  бўлса, такси, автобус  ёки  шахсий  авто. Ишда, кўп  ишни  компютер  олдида  ўтириб  ёки  телефон  орқали  бажаради. Уйга  келиб  ҳам, юмшоқ  ўриндиқда  ўтириди  ёки  ётади. Ейдиган  овқатини  калорияси  кўп,  микронутриентлари  эса  кам. Муаммо, яна  шуни  билан  ҳам  катталашадики, жуда  кўп  одамлар  ортиқча  вазнни  хавли  деб  ҳисобламай, балки  бирозгина  ҳусни  кўринишим  ўзгарган  халос  деб  қарашади. Физиологияда  шундай  қоида  бор: организм  яралишида  мўлжаллангандан  ташқари  тушган  ҳар  бир  ортиқча  юк, организмга  муаммо  келтиради. Организмдаги  ортиқча  ёғ  ўзида  токсин  моддаларни  йиғади. Сабаби  ёғ тўқималарида  модда  алмашинуви, мушаклардаги  сингари  кечмайди.

Биз  нима  учун  семирамиз
Ортиқча  вазн  муаммоси  ечими,  медицина  учун  мураккаб  вазифадир. Чунки  ортиқча  ёғ тўпланишига, ҳар  доим  кўп  сабаб  топилади. Буларга – ирсият, эндокрин  тизими  бузилиши, стресслар, кам  ҳаракатлик, носоғлом овқатланиш…Бироқ  ёғ  тўпланишини  асли, ҳар  доим  битта: овқатни  қуввати, организм  сарф  қиладиган  қувватидан  ортиқчалигидадир. Бир  кунда, ортиқча  100 ккал  овқат  ейиш, 10 г  ёғ тўплашга  олиб  келади. Гўёки,  камдай  туйиладими? Лекин  бир  ойда  бу 300 г, бир  йилда  эса 3 кг  ташкил  қилади. Буни  ҳисобга  олиш  керак, чунки  ёғни  тўпланиши  осон, кетиши  эса  қийин. 100 ккал  қувватни, атига  26 г шакар, ёки  45 г нон, 50 г қаймоқли  марожни, 12 г ҳайвон  ёғи, 250 мл  пива  ҳосил  қилади. Фалокат  шундаки, семизликда  ёғ тўқималарини  парчаланиш  шиддати  пасайиб, ортиқча қувватни  ҳосил  бўлиши  эса  яна  ҳам  ёғ  тўпланишига  олиб  келади. Организмни  қувватга  бўлган  эҳтиёжини  аниқлаш  мушкул: бу  тана оғирлигига, бўйга, ёшга, иқлимга, жинсга, касбга  ва  модда  алмашинуви  жараёни  ҳолатига  боғлиқдир. Соғлом  организм, компьютер  сингари,  ўзига  қанча  қувват  кераклигини  ҳисоблаб, шунга  қараб  иштаҳани  бошқаради. Бунинг  учун  асаб  тизимимизда  асосий  овқатланиш  жараёнларини  бошқарувчи «овқат  маркази» бор. Бу  марказ  гипоталамусда  жойлашган  бўлиб, бунинг  ёрдамида  организмда  модда  алмашинуви  ва  қувват  муозанати  меёрда  бошқарилади. Аммо  бу  марказ  ишида  кичгина  бузилиш  содир  бўлса – бизда  иштаҳа  ва  мода  алмашинуви  жараёни  ўзгаради. Гипоталамусни  бошқарув  функциясини  бузилишидан   барча турдаги   семиришла    келиб  чиқади.

Марказ  бошқарувини  бузувчи  сабаблардан  бири  стресс, яъни  руҳий  ҳотиржамликни  бузилишидир. Одам  асабийлашганда,  ёш  бўлса  иштаҳаси ёпилади, агар  ёши  ката  бўлса  иштаҳаси  очилиб  овқат  ейишни  истаб қолади. Чунки  стресс  вақтида, асаб  тизими  фаолияти  бузилган  кишиларда  овқат  марказида  ортиқча  қўзғалиш  бўлиб, иштаҳа  очилиб  кетади  ва  натижада  ортиқча  овқатлади.
Ортиқча  овқатланиш, айниқса  углеводли (шакар, ширинликлар, оқ  ундан қилинган  егуликлар, картошка, пшено, манная  крупа) овқатлар  истеъмол қилиш  ёғни  тез  ҳосил  бўлиб, тери  остига, юрак  атрофига, буйрак  атрофига, қорин  соҳаси, ва  бошқа  тўқималарда  ҳам  тўпланишига  сабаб бўлади.

Бундай  алиментар («alimentum» - овқат) семириш, академик  А. А. Покровский  ва  профессор  М. Н. Егорова  кузатишича, 90%  семизларда учрайди. Проф.  К. С. Петровский  айтадики «Модда  алмашинуви  бузилишини, семиришни  ва  атеросклерозни  сабаби – бу ортиқча  углеводли, қувватли  овқатланишда». Енгил  ҳазм  бўладиган  углеводлар, қонга  глюкозага  айланиши  учун  тез  сўрилади  ва  инсулинни  кўп  ишлаб чиқарилишига  сабаб  бўлади. Инсулин  гормони, ўз  вазифасидан  келиб чиқиб, ҳосил  бўлган  ортиқча  қувватни  ёғга  айлантириб, заҳирага  йиғади.
Қалқонсимон  без  етишмаслиги (гипотериоз)  ҳолатида, модда  алмашиш жараёни  сусайиб, энергия  сарфи  камаяди  ва  семиришга  олиб  келади.     Яна  бир  сабаб, ёғ  тўқималарида  ҳосил  бўладиган,  лептин  деб  номланган гормон  етишмаслигидир. Бу  гормон  иштаҳани  бошқариш  орқали, энергия  алмашинуви  жарёнига  таъсир  қилади. Лептин  гормони  етишмаслиги  семиришга  ва  бошқа  касалликларга  ҳам  сабаб  бўлади. Гормонли  дориларни (ҳомиладан  сақлайдиган  ва  эстрогенли) ичиш, глюкокортикоид, салицилатли  дориларни  кўп  ичиш(асперин, парацетамол  ва ҳ.к)  илмий изланишлар  кўрсатишича  ёғ  ҳосил  бўлишини  кучайтиради.
Ирсий  генларни  ҳам  семиришга  сабаб  бўлиши  аниқланган  бўлиб, бу кўпинча  ирсий  генлар  туфайли  эмас, балки  оилавий  овқатланиш  кўникмалари  ва  ҳаёт  тарзи  туфайли  содир  бўлади. Агар  ортиқча  овқат истеъмол  қилинмаса  ирсий  генлар  ҳам, семиришга  олиб  келмайди.
Вақтида, тартиб  билан  овқатланмаслик  семиришга  олиб  келувчи  яна  бир  сабабдир. Организм, вақтида  энергия  манбаи  бўлган  овқатни  қабул  қилиб  туриши  керак. Акс  ҳолда  организм, ўзини  очликдан  ҳимоя  қилиш  учун, автоматик  равишда  заҳирага  ёғ тўплаш  жараёнини  бошлаб  юборади.
Кечки  уйқуни  мейорда  олмаслик  ҳам  семиришга  сабаб  бўлади. Уйқу вақтида, бизда  мия  ярим шарлари  оралиғида  жойлашган, эпифиз  деб номланган  эндокрин  бези  мелатонин  номли  гормон  ишлаб  чиқаради. Бу гормон  кўплаб  бошқарув  функцияларини  таъминлайди. У суткалик биологик  ритмни, бошқа  ички  безларни  фаолиятини, модда алмашинувини, ёғларни  парчаланишини  ва  кайфиятни  яхшиланишини  таъминлайди. Мелотонин  гормони  етишмаса  инсонда  депрессия (асабийлик)  ҳолати  ривожланади. Натижада  инсон  бу  ҳолатни  йўқотиш  учун, яна  кўпроқ  ширин  ва  йоғли  овқатларни  истеъмол  қилишни  истаб  қолади.
Кам  ҳаракатлик  ва  нотўғри  овқатланиш, семиришга  олиб  келувчи  энг катта  сабаблардир. Булар  ҳақида  қуйида  кўпроқ  тушунча  бераман.

Нима  учун  озиш  қийин?
Бизни  барча  кўникмаларимиз, барча  ҳатти  ҳаракатларимиз, бизни  ҳаётда психик  муозанатимизни  сақлашга, ҳаётимизни  юмшатишга, ҳар  қандай ноқулайликлардан  ҳимояланишга  қаратилган.
Овқат – бу яшаш  учун  ҳаво  ва  сувдан  кейин  турадиган  универсал  нарсадир. Шунинг  билан  бирга  овқат  инсон  ўзини  бахтли, керакли, бутун, эркин, ҳимояланган, раҳмдил, ижодкор  ва  ҳ.к  ҳис  қилишига  имкон  беради. Кўп  ва  ширин, ёғли  овқатлар  инсонни  аччиқ  жабрли  ҳаётини  унуттириб, яхшилик  билан  тўлдиргандай  бўлади. Танқидларни, стрессларни, эрини  ҳиёнатини, ишини  юришмаслиги  ва  ҳ.к  каби  ноҳушликларни  инсон  овқатланиш  билан  унутишга  ёки  шу  билан  тинчланишга  ўрганиб  қолган.        
Организмга  овқат  билан  кирган  90% га  яқин  ёғ, ёғ тўқимаси  ҳужайраларида  заҳира  сифатида  тўпланади. Бироқ  қувват  учун  ёғлар, охирги  ўринда  оқсил  ва  углеводлардан  кейин  сарф  қилинади. Бунинг сабаби  физиологиямизда  бўлиб, организм  ёғни  очлик, стресс  ва  ҳар  хил ноҳуш  ҳолатлардан  ўзини  ҳимоя  қилиш  учун  тўплашидадир. Заҳирадаги  ёғ, организм  учун  қимматли «ёқилғи» ҳисобланиб, энг  кейинги  ўринда  оз оздан  ёқилади. Яна  бир  сабаб, ошқозонни  катталиги  ва  бизни  психологиг  кўникмаларимиз. Ўзимизни  диетага  солиш  туфайли  организмни  стрессга  қўйиб, вазиятни  яна  ҳам  оғирлаштирамиз. Бу  организм  учун  ноҳуш  ҳолат ҳисобланиб, хотирасида  қолади  ва  диета т угагач, организм  олдингидан  ҳам  кўпроқ  ёғ  тўплашга  ҳаракат  қилади. Ақлли  одамлар, барча  касалликлар  ҳодисалари  каби  семизликда  ҳам  қизил  чегарани  билиб, семизликни  профилактика  қилиб  туришади.Чунки  семизлик  касаллигини  даволаш  қийин  бўлади. Буни  айниқса, ҳозир  бироз  ортиқча  вазни  бўлган  кишилар  унутмаслиги  керак.

 

Давоми