Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


ПОДАГРА

                                                                
Подагра. Народные методы лечения подагры Подагра  (грекча  podagra; оёқ  қопқонда : podos - оёқ, agra - қопқон) касаллиги  сурункали  касаллик  бўлиб, пурин  алмашинуви  бузилади, тўқималарда  сийдик  кислотасини  тўпланиши  ва  уларда  яллиғланиш  ҳамда  деструктив  ўзгаришлар, тофуслар  шаклланиши  билан  характерланади; кўриниши  асосан  ўткир  ва  ривожланувчи  артрит, тери  остида  тугунчалар  ҳосил  бўлиши, буйрак - тош  касаллиги  симптомлари (белгилари) билан  юзага  чиқади.
Этиологияси (келиб чиқиши). Подаграни  ривожланиши  асосида, қонда  сийдик  кислотасини  доимий  мейордан  ортиқча  бўлиши  ётади (гиперурикемия). Подагра  бирламчи (идиопатик)  ва  иккиламчи  бўлади. Бирламчи  подагра  сийдик  кислотасини  синтезига  иштирок  этувчи  ферментларни  ирсий  нотўғри  шаклланиши  ва  с. кислотасини  буйраклар  орқали  чиқарилиш механизмини  бузилишидан  келиб  чиқади  деб  билишади. Аниқланишича, болаликда  гаунидин  фосфорибозилтрансфераз  ферментини  танқислиги  нафақат  гиперурикемия  ва  подаграга  олиб келади, ҳатто  психоневрологик  ўзгаришларга, мисол  учун  кам  учрайдиган  Леша - Найхан  синдромига  сабаб  бўлади. Иккиламчи  подагра, ўтказилган  касалликларни  ва  патологик жараёнларни  асорати  сифатида (туғма  ва  ортрилган  юрак  парокларида, миелолейкозда,    гемолиз, гемоглобинопатия ) яна  дори  воситалари  истеъмоли (сийдик  ҳайдовчи, рибоксин) натижасида  келиб  чиқади. Фақат  с. кислотасини  қонда  кўп  бўлиши  подаграни  клиник  белгиларини  юзага  чиқишига  камлик  қилади. Клиник  белгилар  с. кисл-си  тузларини (уратлар) кристал  ҳолатда  бўғинлар  тўқимасида  ва  суюқлигида  ҳамда  буйракларда  чўкканда  юзага чиқади. Гиперурикемия  жинсий  етукликка  эришган  ёшдан  кейин  тез – тез  кузатилиб, лекин биринчи  подагрик  хуруж  одатда  30  ёшдан  олдин  бошланмайди. Эркакларда  40 – 50  ёшда, аёлларда  60  ёшдан  кейин  касалаллик  юқори  нуқтага  чиқади. Подагрик  артрит  эркакларда  кўп  1000  тадан  5 - 28 тани, аёлларда  кам  1000  тадан  1- 6 тани  ташкил  қилади. Подаграни ривожланишига  сабаб  бўлувчи  факторлар  ирсият, семизлик, модда  алмашинувини  бузилиши, а.гипертензия, кўп  алкогол, нотўғри  овқатланиш  ва  айниқса  кам  ҳаракатлик  ҳисобланади. Гиперурикемия  ва  подаграни  ривожланиш  механизми  асосан  учта – с. килотасини  жуда  кўп ишлаб  чиқарилиши (метаболик П), буракларни  с. кислотасини  кам  ажратиши (буйрак П), ва  иккала  механизмни  аралашмаси.
Клиник  кечиши. Клиник  белгиси  кўп  ҳолатда  ўткир  артрит  бўлиб  ҳисобланади. Ва  ташҳис  ноҳушроқ  бўлгани  бу  буйракларни  зарарланишидир. Касаллик  ўткир  ва  сурункали  кечади. Ўткир  подагра  артрит  билан  кечади.  Артрит  узоқ  вақт  давомида  белги  бермаган  гиперурикемия (қонда  с.кислотасини  кўплиги) оқибатида:  жароҳат  туфайли, узоқ  юриш  сабабли, алкогол  сабабли, диуретик  дорилар  ичиш  сабабли  бирданига, битта  буғинда  ёки  бўғинларда  ўсувчи  кучли  оғриқ  билан  юзага  чиқади. Оғриқ  сабаби  с.кислотасидан  шаклланган  кристалларни  бўғин  бўшлиғига  чўкиб  уни зарарлаб, яллиғлантиради. Оғриқ  кўпинча  кечқурун  ёки  эрталаб  пайдо  бўлиб, яна  шу  жойларда  яллиғланиш  ва  шиш  кузатилади. Ҳарорат  кўтарилиши  мумкин, қонда  лейкоцитоз  ва  СОЭ  ошиши  кузатилади. Ўткир  артрит  хуружи  енгил  кечса  1 – 2  кун, оғир  кечса  1 – 2  ҳафта  давом  этади. Эркакларда  кўпинча  80%  оёқ  бош  бармоқи  зарарланади. Аёлларда  дард  аввалида  олиго -  ёки  полиартрит  ривожланиб, кўпинча  бармоқ  бўғинлари  зарарланади. Сурункали  подагра, қуюдаги  белгилардан  биттаси (сурункали  артрит, тўқималарда  с.кислотасини  кристал  тузлари  йиғилиши, буйракларни  зарарланиши)  учраса  ҳам, шаклланган  ҳисобланади. Подаграни  биринчи  хуружида  яхши  даволанмаслик, шу  дардга  олиб  келган  ҳаёт тарзини  ўзгартирмаслик  оқибатида  касаллик  сурункали  тус  олади  ва  нефролитиаз (буйрак тош), нефропатия (буйрак зарарланиши), урат  тузларини  тофус (тугун) ҳосил  қилиб  тўқималарда  тўпланиши  шаклланади. Қонда  с. кислотаси  ҳажми  эркак. 416,4 мкмоль/л , аёлларда  356,9 мкмоль/л  дан  ошади. Шундай  ҳолатлар  бўладики, уратларни  ҳажми  мейорда  бўлсада  подагра  ташҳисини  инкор  этилмайди. Подагра  хуружида  лейкоцитлар  сони  10 000 – 20 000  ҳуж/мм3  ошиб, нейтрофиллар  кўпроқ  бўлади.  
Даволаш. Даволанишга  келсак  бу  жуда  нозик  масала. Сурункали  касалликлардан  даволанишда  бемор  олдида  ҳар  доим  иккита  йўл  бўлади. Бири  химиявий  дорилар  билан  муолажа  олиб, уларга  бир  умр  тобе  бўлиб  яшаш. Иккинчиси  ҳақиқий  соғликка олиб  борувчи  табиий  даво  услубини  танлаб, иллатдан  ҳалос  бўлиш. Бу иккита  йўлдан бирини  танлашда, беморларда  жуда  кўп  тушунмовчиликлар  учрайди. Бу  тушунмовчиликлар  асосан  инсон  физиологиясини, касаллик  физиологиясини  яхши  тушунмасликдан  ва  даволаш  услубларини  янги  инновацион  йўлларини  билмасликдан  келиб  чиқади. Баъзи  беморлар  бўладики,  химиявий  дориларни  панацея (ҳар  қандай  касалга  даво) деб  билиб, натижада  дорини  истеъмолидан  бошқа, табиий  муолажаларга  эътибор  қаратмай, касаллик  исканжасига  тушиб  қолади  ёки  организмини  секин  аста  издан  чиқаради. Яъни  дорисиз  яшай  олмайи  қолади. МФК  доктор  С.М. Бубновскийни  шундай  гапи  бор <<Мен  касалхоналардан  соғайган  инсонларни  чиқаётганини  кўрмаяпман, мен  у  ердан  яшаб  қолган  инсонларни  чиқаётганини  кўряпман>>. Соғайишни  туб  моҳияти, дориларга  тобе  бўлишдан  ҳалос  бўлишдир, ҳақиқий  маънода  ҳаёт  гаштини  суришдир. Подаграни  енгишда  ҳам  химиявий  дорилардан  заруриятга  қараб  саводли  тарзда  фойдаланиб, кейин  босқичма  босқич  улардан  ҳалос  бўлишга  ҳаракат  қилиш  керак. Ўткир  подагрик  артрит  хуружида  медицинада  стероид  бўлмаган  яллиғланишга  қарши  ва  оғриқ  қолдирувчи  дорилар (вольтарен 150 - 200 мг/сут, индометацин 150 - 200 мг/сут, бутадион 0,6 г/сут, ортофен 150 - 200 мг/сут) қабул  қилинади. Агар  касаллик  бир  йилда  бир  мартадан  кўп  хуруж  қилса, гиперурикемияда  яъни  сурункали  подаграда, доимий  равишда  подаграга  қарши  воситалар (аллопуринол 100 дан 800 мг гача, милурит 0,3 – 0,4 г/сут) қабул  қилинади. Агар  буйраклар  подагрик  зарарланмаган  бўлса урикозурик  воситалар: антуран  0,2 – 0,6 г/сут, ёки  этамид  2,8 г/сут қабул  қилинади. Бу  воситалар  билан  даволаниш  тез  фойда  кўрсатгани  билан, дарддан ҳалос  этмай  уни  вақтинча  унуттиради. Бундан  ташқари  бу  дориларни  зарарли  таъсири  борлигини  ҳам  унутмаслик  керак. Бир  жойни  яхши  қилса, икки  уч  жойни  касал  қилади. Табиий  йўл  билан  даволаниш  услуби, аввалида  таъсири  камдай  туюлади, ҳатто  баъзи  кишилар  бефойда  ҳам  дейдилар. Катта  янглишиш. Фойдаси  секин  бўлсада, лекин  жуда  мустаҳкам  бўлади. Муҳими  безарар  бўлиб, касалликдан ҳалос  бўлишга  сабаб  бўлади. Бу даволаниш  услубида  фитотерапия (ўсимликлар  билан  даволаш) муҳим  ўрин  тутади. Ўсимликларни  фитотерапевт,  фитотерапия  қоидалари  асосида  ҳар  бир  беморга  якка  тартибда, патофизиологик  ҳолатига  қараб  қўллайди. Ўсимликларни  таркибидаги  биофаол  моддалар (стеринлар, ошловчилар, флавоноидлар, кумаринлар  ва  ҳ.к) яллиғланишга  қарши, вирусларга  қарши  таъсир  қилади. Қонни  тозалайди, ички  органлар (буйрак, жигар  каби) ишини  яхшилайди, модда  алмашинувни  яхшилайди  ва  ҳ.к . Муолажада  яхши  натижа  олиш  учун, организмда  умумий  модда  алмашинувини  яхшилаш, буйрак  фильтрациясини  яхшилаш  керак  бўлади. Бунинг  учун  организмга  парҳез  билан, дорилар  билан (имкон  қадар табиий  бўлсин), махсус  жисмоний  машқлар  билан  тикланишига  ёрдам  бериш  зарур. Мана  шу  ишлардан  ҳатто  биттасини  лоқайдлик  билан  қилмаслик, ҳақиқий  соғайиш  имконини  йўққа  чиқаради. Соғлик  меҳнатни  талаб  қилади.
ПАРҲЕЗ  жуда  муҳим  бўлиб, бунинг  ёрдамида  касалликдан 50%  ҳалос  бўлиш  мумкин  десам  хато  қилмаган  бўламан  деб  ўйлайман. Подаграда парҳез  қуйидагича; Мумкин  эмас: алкоголли  ичимликлар (пиво  ҳам), қора  мол  гўшти, жигар, буйрак, талоқ, мия, замбруқ  ва  буларни  шўрвалари. Кофеини  бор  маҳсулотлар (кофе, какао, ўткир  чой, Кока Кола, Пепси  кола, қора  шоколад). Оз  миқдорда  мумкин: Балиқ (сельдь, икра, сардина), қўй  гўшти, қуш  гўшти, нухат, мош, ловия, рангли  карам, шпинат, спаржа. Бу маҳсулотларни  жуда  оз  миқдорда  ҳавасаки  истеъмол  қилинади. 

Мумкин: Катта  балиқлар, ғаллалик  егуликлар (нон, овсянка, манна кукуни), сут  маҳсулотлари, мевалар  ва шарбатлар, сабзавотлар (картошка, сабзи, лавлаги, пиёз, бодринг, помидор, коди, редис  ва  ҳ.к), зираворлар. Бу  касалликни  профилактикасида кун  давомида  2 литрдан  кам  сув  ичмаслик  керак (агар  буйрак  етишмовчилиги  бўлмаса).
Спорт. Махсус  жисмоний  машқларни, бу  касалликни  енгишда  ёрдами  жуда  катта. Машқ  бажарилган  вақтда  мушакларда  қон  айланиш  тезлашади, шу  туфайли  моддалар алмашиши  ҳам. Буғинларга  синавиал  суюқлик (буғинларда  модда  алмашишни таъминловчи  суюқлик)  қуйилиши  тезлашиши  натижасида  буғиндан  ортиқча  тузларни  эриб  чиқиб  кетиши  ортади. Танада  умумий  модда  алмашиш  ҳам  кучаяди.

Мақола  физиология  ва  медицина  фанлари  доирасидан  чиқмаган  ҳолда, шу  соҳа  олимлари  китобларига  ва  касбий  тажрибамга  таянган  ҳолда  ёзилди.
Мақоламдан  розилигимсиз, кўчирма  олиб  тарқатиш  ёки  фойдаланиш,  ман  этилади.      akram.kouch@gmail.com    

Соғ  ва  омон  бўлинг.

Соғлом  тумуш  тарзи  бўйича  мутахасис  педагог              Акрам  Чориев  Исламович