Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Қандай қилиб қаришни кечиктириш мумкин, ёки ёшаришни яна бир сири.

омоложениеНима  учун  биз  қариймиз
Бизни организмимиз ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, улар бўлинишга қодир. Яъни улар янгиланиш пайтида ўзига ўхшаган ҳужайраларни копия қилиб қолдиради. Биринчи қарашда агар ҳужайралар тинимсиз янгиланса, демак организм абадий яшаши мумкиндай туйилади. Лекин биз биламизки, буни иложи йўқ.
Ҳужайрани энг муҳим қисми – бу хромосомалар бўлиб, уларда ҳужайрани вазифаси ва яшаш даври ҳақидаги маълумот сақланади. Ҳужайра бўлинаётганда, хромосомалар ҳам бўлинади, ўзидаги зарур маълумотларни копиясини қолдирган ҳолда.
Хромосомалар учида ўзига хос қисмлар бор бўлиб, уларни теломер деб аталади. Мана улар микроскоп остида қандай кўринади – ёришиб турган қисмлар.
старение организма 
Бу  қисмлар  ҳимоя  вазифасини  бажаради – бошқа  хромосомалар, оқсиллар ва  вируслар  билан  боғланишга  тўсқинлик  қилади. Булар  бўлмаса  бизни ирсий  кодимиз  ўзгариб  кетади. Хромосомалардаги  маълумотлар (код) ўзгариши – бу  рак  ва  бошқа  касалликлар  дегани. Кучли  зарарланиш бўлганда  ҳужайра  ўзини  тўғри  копия  қила  олмай  қолади.
Теломерлар  ҳар  сафар  ҳужайра  бўлинганида, бўлина  олмай, балки қисқариб  боради. Шунинг  учун  организмни  қариш  жараёни  -  бу  жужайраларнинг  кўплаб  бўлиниши  натижасида  теломерларни  қисқаришидир. Ахир  бўлинган  янги  ҳужайра  энди  қисқароқ  теломерга  эга  бўлади. Қуйидаги  жадвал  бу  жараённи  қандай  амалга  ошишини  кўрсатади.        
 старение человека
Инсон  қанча  кўп  яшаса, шунча  кўп  ҳужайралари  бўлиниб, шунга  яраша  маълумот  йўқотилади. Шунинг  учун  кексалар  ёшларга  нисбатан  ёмонроқ кўринадилар –  чунки  уларда  муҳим  маълумоти  йўқолган  ёки  камайган  ҳужайралар  кўп. Ҳаммасидан  тезроқ  тери  қарийди – ахир  тери  қаламлари тез  янгиланади.
Организмда  қариш  жараёнлари  қандай  кечади?
Калифорния  университети  олимлари  теломерларни  ўлчаш  йўли  билан, аниқлашдики, танимиздаги  ҳар  хил  аъзо  ва  тўқималар  бир  хил  тезликда қаримас  экан. Мисол  учун, соғлом  аёл  кўкраги  танасини  бошқа  қисмларига  нисбатан  2 – 3  ёш  қари, юраги  эса  9 – 10  йилга  ёш  экан. Бу феноменни  сабаби  ҳали  аниқлангани  йўқ, лекин  изланишлар  давом  этмоқда.
Қандай  қилиб  организмни  қаришини  секинлатиш  мумкин?
Бостондаги  аёллар  касалхонасининг  Бригама  лабораторияси  раҳбари  профессор  Томас  Сторер  айтадики, биз  ирсиятимизга  тўғридан  тўғри таъсир  қила  олмасакда, уларни  ҳолати  бизни  ҳаётимиз  давомида  нима  қилаётганимизга, яъни  қандай  яшаётганимзга  жуда  боғлиқ. Бошқача  айтганда, бизни  ҳаёт  тарзимиз  қариш  жараёни  тезлигига  таъсир  қилади. Олимлар  билишларича, биз  қаришни  тезлатиш  ёки  секинлатишга  таъсир қила  олар  эканмиз.       
процесс старения
Қандай  қилиб  юрак  ва  ўпкани  қаришини  секинлатиш  мумкин?
Спорт  билан  мунтазам  шуғулланувчи  кишиларни  юрак – томир  тизими, спорт  билан  шуғулланмайдиган  тенгдошларига  нисбатан  икки  баробар  ёш  экан.  Circulation  журналида  чоп  этилган  илмий  изланиш  маълум  қилдики, олти  ойгина  аэроб  чидамлиликни  оширувчи  машғулотлар билан шуғулланиш (югуриш, велоспорт, эшгак  эшиш  каби), ҳатто  50  ёшдан  ошган  инсонларни  ҳам  нафас  тизимини  бутунлай  тикланишига  ёрдам  бераркан.
«Сиз, барча  аъзоларингиз  тўғри  ишлашини  учун,  жисмоний  фаолликни  имкон  қадар  узоқ  давом  эттиришингиз  керак. Лекин  дам  олиш  ва  тикланишни  унутманг » - дейди  медицина  фанлари  доктори  Джастин  Магер.
Мушаклар  қаришини  секинлатамиз
Америка  спорт  тиббиёти  колледжи  ахборотига  кўра, 40 ёшдан  бошлаб  бизнинг  мушакларимиз  ҳолати  ҳар  йилда  5%  ёмонлашиб  бораркан. 60 – 70  ёшдан  кейин  мушаклар  заволи  жуда  тезлашади.
«Клиник эндокринология  ва  метаболизм» (The Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism)  журналида  чоп  этилган  изланиш  хабарига  кўра, мушакларни  қариш  тезлигини,  кардио  ҳамда  кучни  оширувчи  машғулотлар  секинлатар  экан. Ҳатто  сиз  умуман  спорт  залига  бормаган бўлсангиз  ҳам, ҳозирдан  ҳолингиздан  келиб  чиқиб  шуғулланишни  бошланг. Ёшни  аҳамияти  йўқ. Қанча  тез  бошласангиз,  шунча  тез  тикланишга  улгурасиз.  Бундай  машғулотлар  тўғри  бажарилганда  қон  ва модда  алмашинуви  яхшиланиши  туфайли  буғунларда  ҳам  тикланиш,  ёшариш  жараёнлари  бошланади. Мен  буни  мутаҳасис  сифатида  кўриб келаяпман.  
                    омоложение
Хулоса
Қариш  жараёнини  секинлатувчи  энг  яхши  услуб – бу  жисмоний  ҳаракат фаоллигини  юқори  даражада  имкон  қадар  узоқроқ  давом  эттириш  керак. Германиялик  олимлар  узоқ  масофага  югурувчи  инсонларни  ва  спорт  билан  шуғулланмайдиган  оддий  инсонларни  хромосомаларидаги  теломерларни  ўлчаб  таққослашди. Натижа  кутилгандан  ҳам  зиёд  бўлди – югурувчилар  теломери  75%  узун  экан.
Бу -  уларни  ҳужайраларини, кам  ҳаракатли  ҳаёт  тарзи  билан  яшовчи  тенгдошлариникига  нисбатан  ёш  эканлигидан  далолат  беради.             Қаришни  секинлатишни  истайсизми – югуриш  билан  ёки  ўзингизга  мос  спорт  тури  ёки  бирор  жисмоний  ҳаракат  билан  шуғулланинг. Ҳаракат – бу   ёшлик  ва  ҳаётдир!  Ёшингизни  аҳамияти  йўқ, олдин  шуғулланмаган  бўлсангиз  ҳам  аҳамияти  йўқ, муҳими  ҳозироқ  жисмоний  фаолликни  бошланг.  Буни  кечи  йўқ.
  

 

Сайт  муаллифи   Акрам  Чориев.