Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Ўқинг! Бу жуда муҳим!

Ассалому алайкум мени сайтимга кирган ҳурматли ўқувчи. Сайтимга меҳмон бўлганингиздан жуда ҳурсандман. Чунки мени кўнглим сиздай саломатликка эътибор қаратган инсонлар учун доимо очиқ. Ва мен сиздай меҳмонларни, ҳақиқий ва натижали илм таоми билан меҳмон қилишни ҳоҳлайман. Сиз мени сайтимга кирибсизми, демак ўзингизни ёки яқинларингизни соғлигида муаммо бор. Ёки шунчаки интернетга сайр қила туриб, кириб қолдингиз. Нима бўлганда ҳам, сиз мени сайтимдан катта фойда олишингизга ишонаман.

Интернетда бошқа соҳалар каби, саломатлик соҳасида ҳам маълумотлар, маслаҳатлар жуда кўп бўлиб, бу маълумотлар ичида фойдаланишга арзимайдиган ахлати ҳам бор, олиш муҳим ва самарали бўлган гавҳар каби қимматли маълумот ва маслаҳатлар ҳам бор. Бу маслаҳатларни, маълумотларни қайси бири ишлайди, фойда беради ва қайбири зарар беради баъзида билолмай қоласиз. Чунки буни ажратиш учун билим керак бўлади. Шундай сайтлар борки, ақлингизни чалғитиб, ҳиссиётингизни жумбушга келтириб, маҳсулотини ёки хизматини сотиш учун, сизни муаммоингизни энг яхши ечими сифатида кўрсатади. Ва бунга жуда кўп инсонлар алданиб, натижада пулини, вақтини ва энг муҳими соғлигини йўқотиб, кейин пушаймон бўлишади.

Мен ўн тўрт йилдан зиёд вақт давомида медицинага оид, шарқ тиббиётига оид, фитотерапияга оид ва кинезитерапияга оид илимларни ўрганиб, иложи борича шу соҳаларда юксак бўлган мутахасислар билан интернет орқали мулоқот қилиб, саломатлик соҳасидаги илм ва маълумотларни оқ – қорасини ажратадиган бўлдим. Ва ҳали ҳам изланишдаман. Мени тиббиёт денгизига шўнғишимга ҳайот, аниқроғи ўзимни ва яқинларимни соғлом қилиш истаги мажбур қилди.

Ўша пайтлар оилавий даромадимиз тийинни ўйлаб сарф қилишни талаб қиларди. Мен ҳам оилам ҳам талаба эдик. Касал бўлсак ортиқча пул топиш муаммо, пул топсак ҳақиқий соғликка олиб борувчи безарар, оддий ва кам ҳаражат йўлни кўрсатувчи мутахасисни топиш жуда қийин эди. Билишимча, ҳозир ҳам шундай. Ва мен тиббиётни ўрганишга қарор қилдим. Тиббиёт институтларида ўқиладиган машҳур китобларни, Ибн Сино китобларини ва фитотерапияга оид профессор ва академиклар ёзган китобларни сотиб олиб ўқий бошладим. Ўша вақтлар интернет йўқ бўлиб, илм нурини роса излашга тўғри келарди. Ва олган билимларимни оиламда ва яқинларимга қўллай бошладим. Мен тажрибамда, соғломликка эришишда табиий йўлни, ҳар томонлама устун эканлигини кўриб келаётган инсонман. Айниқса сурункали касалликларда. Лекин, замонавий медицинани инкор қилмайман. Чунки шундай ҳолатлар бўладики, бу йўлни саводли қўллаш ҳам яхши натижа беради.

Шундай қилиб йиллар ўтиб, мустақиллигимиз ва ҳукуматимиз шарофати билан интернет кириб келди. Ва менга, олган билим ва тажрибаларимни инсонларга улашиш фикри туғилиб сайт очишга қарор қилдим. Ишонтириб айтаманки, мени сайтимда сиз фақат илм ва тажрибага асосланган, ишлайдиган, синалган (айниқса ўзимда) маълумот ва маслаҳатларни оласиз. Мен соғлом турмуш тарзи илми бўйича билим бераман. Бу билим тиббиёт институтларида берилмайди, бунақа фан ёки факултетни ўзи йўқ. Лекин, ҳақиқий соғликка эришишни илм ва тажрибалари кўп бўлиб, бу гавҳарлар ер юзида сочилиб ётибди. Мен сизларга мана шу гавҳарларни йиғиб, сайтим орқали беришга ҳаракат қиламан. Ишонаманки бу маълумотлардан онги очиқ, фикрлайдиган ва соғликка эришиш асосан ўзига боғликлигини билган инсонлар катта фойда оладилар.

 

Сайт  муаллифи   Акрам  Чориев.