Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Соғлигингиз қониқтирмаяптими? Демак...

Ассаламуалайкум  ҳурматли  ўз  соғлигига  беқадир  бўлмаган  азиз  ўқувчи. Сиз  билан  саломатлик  йўлида  учрашиб  қолганимдан  бағоятда ҳурсандман. Чунки  сиз  билан  бўлишаётган  фикрларим  кўп. Умид  қиламан  бу  йўлда  бир  неча  дақиқа  бирга  бўламиз. Ўйлайманки  мен  билан  бирга  бўлган  вақтингизга  афсусланмайсиз. Мен  сизга  бераётган  маълумот, мени  соғлик  сирларини  ўн  тўрт  йилдан  зиёд  вақт  ичида  излашим  ва  тажрибаларим  асосида  қурилган. Шу  йиллар  ичида  жуда  кўп  медицинага, физиологияга  ва  саломатлик  тизимларига  оид  китобларни  ўқидим. Интернет  орқали  шу соҳани  профессорлари, академиклари  билан  фикрлашдим. Энди  олган  билимларимни  сиз  билан  бўлишмоқчиман. Сир  эмас  ҳозирги  кунда  газета, журналлар  ва  телевидения  орқали  саломатлик  ҳақида  кўп  гапирилсада, инсонларни  саломатлик  доирасида  эмас  балки  касаллик  доирасида  кўп  кузатаман. Статистика  бўйича  ер  юзида  85-90%  одамлар  соғлигидан  қониқмайди. Медицина  такомиллашмоқда, инсонлар  эса  даволанишяпти. Бироқ  соғлик  ҳамон  танқис  бўлиб  бораяпти. Нима  учун? Демак  соғликка  эришиш  йўлида  хато  бор. У  хато  нимада? Келинг  шу ҳақида  фикр  юритайлик. Мени  фикримча.    
      Биринчи  хато.  Кўп  одамлар  соғлик  ҳақида  уни  йўқотганларида  ўйлай  бошлайдилар. Қизиғи  шундаки, энди  соғликни  топишни  эса  доридан, доктордан  ёки  табибдан  ёки  мулладан  ёки  қоқинчи  фолбиндан  жуда  лоқайдлар  эса  мўжизавий  ҳодисадан (ўзи  яхши  бўп  кетади  каби)  кутишади, илло  ўзларидан  эмас. Гўёки  касал  бўлишларию, соғлик  топишларига  ўзлари  жавобгар  эмасдай. Бу  хато  тушунча. Муаммони  бошланиши  шундан  келиб  чиқади. Шундай  касалликлар  борки, инсонни ўзи  сабабчи  бўлмай, балки  шифокор  ёки  табиб  ёки  ота - она  айби  сабабли, экология  сабабли  содир  бўлиши  мумкин. Жуда  кўп  касалликлар инсонни  ўзини  лоқайдлиги, ёлқовлиги, илмсизлиги  ва  қўрқоқлигидан келиб  чиқади. Сиз  ҳар  доим  бирор  бир  амални  қилаётганингизда, шу  қилаётган  амалингиз  сизга  соғлик  ёки  касаллик  олиб  келишини  билиб, англаб, кейин  шунга  қараб  иш  тутишингиз  керак. Акс  ҳолда  соғлик доирасида  қола  олмайсиз. Ҳаётда  бир  тушунча  бор. У  берганингга  яраша  олиш  тушунчаши. Яъни  сиз  ҳаётда  яхши  амал  қилсангиз  яхшилик, ёмон  амал  қилсангиз  ёмонлик  оласиз. Демак  сиз  жисмингизда  соғлик, қувват  ва  гўзалликни  топиш  учун, олдин  жисм  истаган  яхши  нарсаларни  беринг. Инсон  эътиқод  ва  тушунчалар  остида  ҳаётини  қуради. Ўғирлик  ёки  зулум  қилишни  ёмон  амал  деб, эътиқод  даражасида  тушунган  одам, шу  амалларни  ҳар  қандай  шароитда  қилмасликка  ҳаракат  қилади. Сигарет  чекса  ҳам  ёки  жисмоний  тарбия  билан  шуғулланмаса  ҳам  яшаса  бўлади  деб  эътиқод  қилган  одам, бу  тушунчалардан  токи  боши  урулмагунча, воз  кечмай  яшайверади.  Тўғри  маслак  ва  тушунчалар  билан  ҳаёт  тарзини  қуриш, ҳаётда  соғлик  топишда  яхши  натижаларни  береди. Тўғри  эътиқод  ва  тушунчаларга  билим  олиш  ҳамда  ҳаётни  чуқур  кузатиш  орқали  эришилади. Инсоннинг  ҳаётидаги  кўраётган  оқибати, унинг  қилаётган  амалларига  боғлиқдир.
     Иккинчи  хато  табиатдан  узоқлашиш. Кўп  инсонлар  соғлик  билан касаллик  ўртасидаги  доирада  юради. Аниқроғи  касаллик  доирасига  яқин юрадилар. Энди  буларга  ҳам, касал  бўлганларга  ҳам  энг  яхши  йўл, бу химиясиз  етиштирилган  экологик  соф  мева  ҳамда  сабзавотларни, куйдирилмаган (оксидланмаган) балиқ  ёғи, зайтун, аргана, кунжут, зиғир, амарант  ва  ҳ.к  ёғларни  етарлича  истеъмол  қилиш  керак. Ёки  истеъмоли қулай  бўлган  Европа, Америка  стандартига  мос  БФҚ (биофаол  озуқа қўшимча)ларни  мутаҳасис  маслаҳати  билан  истеъмол  қилиш  керак. Хуллас  сиз  ҳар  кун  организмингизга, уни  физиологик  соғлигини таъминловчи, таъсири  илмий  исботланган 18 хил  витаминлар, 25 хил минераллар  ва  24 та  синф  микронутриентларни  организм  эҳтиёжини қондирадиган  даражада  киритишингиз  шарт. Бу  мени  сўзим  эмас, олимларни  сўзи.Ўзим  оилам  билан  ҳар  ойда  камида 150 минг  сўмлик БФҚ, яна  ўсимликлар  йиғмасидан  дамлама  ичамиз + жисмоний  тарбия. Афсусланмаймиз. Шу  фикримга  ўқиятганлар  орасида, нотўғри, илимсиз тавсия  туфайли  БФҚ  ичган  ёки  сифатсиз  БФҚ  ичган  инсонлар, ижобий натижа  топмагани  учун  эътироз  ва  баҳс  қилишни  ҳоҳлаб  қолдилар  деб ўйлайман. Бундай  инсонларга  аввалги «Яшаш  учун  еймиз, ёки..» номли мақоламда, айниқса  «БФҚ  ҳақиқати» номли  мақоламда  етарлича  фикр айтганман. Инсоният  минг  минглаб  йиллардан  бери  соғликка  эришиш учун  табиатдан  кўра  яхшироқ  нарса  топа  олмади. Россиялик  химия фанлари  доктори, профессор, академик, И.И. Мечников  номидаги  Санкт – Петербург  медицина  академиясининг  биохимия  лабораторияси  мудири. Америка  органик  озуқалар  ассоциатцияси  фахрий  аъзоси  В.А.Дадали  деган  устозим  бор. 70 ёшдан  ошган  бу  инсон  Скандинавча  юриш (2 та  махсус  таёқ  билан), югуриш, сузиш  ва  алпинизм  билан  шуғулланади. Ана  шу  инсон  ўзи  ҳақида  шундай  дейди «Mен  шу  ёшим  билан  Америка, Европа, Россия, Япония  давлатлари  орасида, анжуманларга  ёки  лекция  ўқиш  учун  кўп  қатнасамда  ўзимни  тетик  ҳис  қилиб  яна  жисмоний  тарбия  билан  ҳам  шуғулланаман. Мени  шунча  юкламани  кўтаришимни  сабаби, ҳар  кун  овқатимга, қўшимча  қилиб  юқори  сифатли  БФҚ  ичишимда  деб  биламан» дейди. Бундай  инсонлар  кўп  бўлиб, улар  бизга  ибратдир. Сиз  организмингизни  табиий  микронутриентлар  билан  тўйинтирмаяпсизми – демак  ҳар  дақиқада  соғликни  йўқотиб, касалликни  эса  кучайтиряпсиз.
      Руҳий  ҳотиржамликка  интилмаслик  бу  учинчи  хато. Элда  соғлик муаммосини  ҳақиқатини  бир  тамонлама  баён  қиладиган  гап  бор. Ҳамма иллат  асабдан  деган  гап. Бу  муаммони  руҳий  ҳотиржамликни  бузилиши деб  қарасак  яхши  бўларди. Биз  ўзимизга  эътибор  билан  назар  солсак ўзлигимизни  яралиши  бир  неча  ҳақиқатга  эгалигини  биламиз. Буларнинг бири, жуда  кўп  инсонлар  англайдиган  тана  ва  уни  эҳтиёжлари  яъни нафсдир (емоқ, ичмоқ,  жинсий, ўзини  сақлаш  ва  ҳ.к  каби). Яна  бири, кам инсонлар  англайдиган  руҳий  ички  эҳтиёжлар (ўзлигини  англаш, яхши  ном  қолдириш, меҳр, раҳм, муҳаббат, тушуниш, яхшилик  қилиш  ва  ҳ.к каби). Қўполроқ  қилиб  тушунтирсам  бу  танадан  келиб  чиққан  ҳайвоний эҳтиёжлар  ва  руҳий  қалбдан  чиққан  инсоний  эҳтиёжлар. Инсон  ҳаётида ҳайвоний  эҳтиёжларни  устун  қўйиб  яшаса, аввал  ўзини  кейин  эса бошқаларни  ҳаётини  бузади. Чунки  нафс  маишатни, пулни, ҳукумронликни, дабдабани, манманликни  бўлган  сари  кўп  бўлишини ҳоҳлайди. Бу  ҳоҳишларни  эса  киши, ўзи  истагандай  чегарасиз  қондира олмайди. Натижада  бундай  киши  асаб  қилади  ҳотиржамлигини  йўқотади. Нафсни  қондириш  учун, у, энди  бировларни  ҳаққига, чегарасига  ўзини уради  ва  уларни  ҳам  ҳотиржамлигини, асабини  бузади. Шу  яшаш  йўли билан  ўзини  ҳам  бошқаларни  ҳам  касаллик  орттиришига  сабабчи  бўлади. Агар  йўлидан  қайтмаса  охири  ўзини  бадном  қилади. Бу  ахир нодонликку. Инсон, нафси  ҳоҳлаган  пулга, обрўга, ҳурматга, ҳукумронликга, лаззатларга  бой  ҳаётга, нафсни  тарбиялаб, инсоний  сифатларни  юксалтириш  билан  ҳам  эришса  бўлади. Натижада  шу  яшаш  йўли  билан  ўзини  ҳам  бошқаларни  ҳам, соғломроқ  ва  бахтиёрроқ  қилади. Фақат  бундай  яшаш  йўлини  англаш  ва  танлаш  керак. Эътибор бериб  қарасангиз  замонамизда  шундай  яшаш  йўли  билан  ўзини, ҳамда жамятни  ҳаётини  гўзал  қилаётган  инсонлар  кўп. Бундай  инсонлар  бизга ибратдир.
     Жисмоний  тарбия  билан  шуғулланмаслик  тўртинчи  хатодир. Ўн  етти  йил  мураббийлик  қилиб  шу  соҳада  билим  изладим. Ишонаваринг, нимани  гапираятганимни  жуда  яхши  биламан. Мен  ҳозир соғликка  олиб  борувчи  мўътадил  яъни  меъёрли  жис.тарбия  ёки  спорт ҳақида  айтяпман. Махсус  жисмоний  ҳаракатларга  вақт  ажратмасдан яшаган  одам, зўр  ва  тўғри  овқатлансада  бари  бир  соғлигини  сифатли  даражада  сақлаб  қола  олмайди. Чунки  инсон  физиологияси,  яралишда,  мушакларни  махсус  мейорли  юклама  остида,  қисқариб  бўшалишини  тақозо  этади. Инсон  танасида  мушаклар  нима  учун  керак  деб  сўраса, ҳатто  медиклар  орасида  ҳам  таянч  ва  ҳаракат  учунда  деб  саёз  жавоб берувчилар  топилади. Аслидачи, танада  етти  юзта  мушак  бўлиб, уларни  вазифаси  нафақат  органларни  тутиб  туриш  ҳамда  таянч  ва  ҳаракат  учун, балки: 1) Органларни  қон  ва  кислород  билан  таъминлаш. 2) Лимфа  оқимини  таъминлаш. 3) Юрак  фаолиятини  енгиллаштириш (мушаклар қонни  юракка  қайтариб  ҳайдаб  бергани  учун, юрак  дам  олади). Бунинг  сабаби  деярли  барча  томирлар  мушаклар  орасида  жойлашганлигидадир. Мушаклар  юқорида  айтилган  фойдали  жараёнларни  таъминлаши  учун, улар  меъёрли  юклама  остида  қисқариб  бўшалиши  керак. «Билим  асосида  тўғри  жисмоний  машқ  ва  юкламалар  бериб, юрак  қон  томир  касалликлари, умуртқа  диски  чурраси, ишиас, коксаартроз (даражасига қараб), артрит, кичик  тос  ички  органлари  касалликлари, пай  ва  мушак  жароҳатлари  реабелитациясида, скалиоз  ва  ҳ.к  касалликларда  минглаб  беморларни  тикланишида  юқори  натижа  олдик»  дейди  мед.фанлари  доктори, профессор  кинезитерапевт  С.М. Бубновский. Мен  ўз  тажрибамдан  келиб  чиқиб  бу  инсонни  айтган  гаплари  остига  иккиланмай  имзо  қўяман. Жисмоний  тарбия  ва  спорт  организмда моддалар  алмашинуви (кислород, озуқаларни  ўзлаштириш  ва ўзлаштирилган  моддаларни, қолдиқларни  чиқиши) жараёнини  юқори  сифат  ва  тезлик  билан  кечишини  таъминлаб  беради. Натижада  сиз жисмингизда  тетиклик, қувват, яшариш  ва  хушкайфият  каби  яхши сифатларни  топасиз. Агар  жисмоний  тарбия  билан  шуғулланмаслик, келажакда  соғлигингизга  қанчалар  муаммолар  келтиришини  билгаганингизда  эди, ҳеч  бўлмаса  ярим  соат  шуғулланмасдан  кунни ўтказмаган  бўлардингиз. Билим  ва  мутаҳасис  кўрсатмаси  билан  актив ҳаракатли  ҳаёт  тарзини  бошланг.  Мен  баъзи  бир  тоифа  одамларга  ажабланаман. Ҳаётини  шунчалик  носоғлом  тарзда  қурадики, худди  юқоридан  «газни  босавер»  умуман  касал  бўлмайсан  деб  кафолат  олгандай. Мақола  медицина, физиология, нутриентология  ва  кинезотерапия  фанлари  доирасидан  чиқмаган  ҳолда, шу  соҳани  олимларини  илмий  ишлари  ва  китобларига  ҳамда  касбий тажрибамга  таяниб  ёзилди.  Мақоламдан  розилигимсиз, бизнес  мақсадида  кўчирма  олиб  тарқатиш  ёки  фойдаланиш,  ман  этилади. 
Савол  ва  мулоҳазаларингиз  бўлса  ёзинглар.  akram.kouch@gmail.com     Соғ  ва  омон  бўлинг.

 

Сайт  муаллифи   Акрам  Чориев.