Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Соғлик ҳақидаги ўйларим

Инсон  зоти, бу  жуда  қизиқ  мавжудот  экан. Нимаси  билан  қизиқ  дейсизми? Ҳозир, бирозгина  сабр!. Ҳайвонларни  қаранг ! исми  жисмига  монанд. Онглиликка  ёки  идрокка даво  қилишмайди, озгина  берилган  туғма  ақлга  таяниб  яшашади  халос. Лекин  улар учун  берилган  қонундан, нима  бўлса  ҳам, чиқмай  яшайди. Инсончи, ўзини  онглиман, идроклиман  дейди, аммо ҳаёт  қонунларини, табиат  қонунларини  ёки Худо  қонунларини  бемалол  бузиб  яшайди. Энди, шу  қилмишига  яраша  муаммо  ёки  дард  келсачи!? Одамларни  сўкади, табиатни  сўкади, қолаверса  Худони  ҳам  сўкади. Қани  бу  онг? Қани бу  идрок? Ахир  шу  онг  ва  идрок, муаммога  тушмаслик  ёки  дардга  йўлиқмаслик  учун берилмаганмиди. Тушунаман, инсон  хом  сут  эмган  банда, тақдир  деймиз. Муаммосиз, дардсиз  ҳаёт  бўлмас  экан. Лекин, булардан  қутулиш  учун, яна  ўша  онг  ва  идрок  керак  бўлади. Соғлом  турмуш  тарзини  мутахасиси  сифатида  инсонларни  яшаш  тарзига  эътибор  қаратиб, уларни  йўлиққан  муаммоларини  сабабини  ёки  ортирган  касалликларини  сабабини  ўрганишга  ҳаракат  қиламан. Биласизми, тўғрисини  айтсам  ўрганганим  сари  ажабланаман. Бизни  онгимиз, ақл  идрокимиз  қаерга  қолди?  Нима  учун  билиб  туриб  соғликни  томирига  болта  урамиз? Нима  учун  билиб  туриб  муаммо  келтириб  чиқарадиган  ишларни  қиламиз?  Билмай  қилинадиган  ишларни  майли, айтмайман. Юқоридан  нима  қилсанг  қилавер, касал  ҳам  бўлмайсан, муаммога  ҳам  учрамайсан, деган  кафолат  олганмизми?  Ёки  омадимиз келиб, ёмонликлардан  омонда  қоламиз  деб  ўйлаймизми?  Бундай  лоқайдликни  ўзаги  нимада  экан?! Лекин  нима  бўлганда  ҳам  бундай  яшаш  инсонга  хос  эмас. Инсон  мени  билишимча, тўғри  сўз  ва  амални, илм  ва  маърифатни, яхшиликни, соғликни  қадрловчи  ва  уларга  интилувчи  бўлиши  керак. Шулар  ичидан  соғлик  ҳақида  суҳбат  қурсак  нима  дейсиз? Бу  иш  билан  яхши  амални, илмни  ва  маърифатни  қадрлаган  бўламиз.

Соғлик  ва  унга  эришиш  ҳақида
Баъзи  инсонлар, агар  киши  эрталаб  уйқудан  турганда  ҳеч  қаери  оғримаса, демак  у  соғлом  киши  экан  дейдилар. Бу  гапга  нима  дейиш  мумкин, агар  киши  уйғонганда  ҳеч  қаери  оғримаса  у  ўлган  киши  бўлади. Бу  ҳазил  албатда. Ҳозирки  кунда  соғлом  одамни  ҳеч  қаери  эмас, балки  ҳар  сафар  янги  жойи  оғрийди. Агар  жисмини  бирор  жойида  шикояти  давомий  бўлса, демак  у  инсон  бемор  ҳисобланади. Биз  соғликни  ўрганятганимизда  шуни  билишимиз  керакки, соғлик  бу  асосан  инсон  ҳужайраларидаги  соғломликдир. Яъни  соғлик  бу  биохимия  фани  нуқтаи  назари  билан  айтганда, ҳужайра  ичида  ва  ҳужайра  атрофида  кечадиган  минглаб  химивий  жараёнларни, шароити  ва  тезлигини  сифатига  боғлиқдир. Бу  жараёнлар  сифати  шундай  бўлиши  керакки, организмни  физиологик  соғломлигини  таъминлаб  турсин. Биз  соғлом  бўлишимиз  учун, ҳужайрани  ўзини  ва  уни  атрофини  яхши  сақлашимиз  керак. Яхши  сақлаш  эса, биздан  тўғри  овқатланишни  ва  илм  асосида  жисмимизни чиниқтиришни  талаб  этади.

Яна  сиздан  савол  сўрасам. Сиз  охирги  марта  қачон  ўзингизда  соғликни  кўпайтириш  мақсадида, айниқса  ҳужайраларингизни  яхшилаш  мақсадида  бирор  фойдали  амал  қилдингиз?  Кўпинча  инсон, соғликни  йўқотганда  у  ҳақида  қайғура  бошлайди. Баъзи  бир  нодонлар  борки, шунда  ҳам  соғликни  эмас, нафсни  қондиришни  ўйлайди. Охири  мажруҳ  бўлади  ёки  эртачи  гўрга  киради.
Ҳаётдан  бир  мисол: опамни  бир  қўшниси  бор. Ўзи  ҳали  ёш, еб  ичишни  яхши  кўради. Жигари  гепатос  бўлган, билишимча  юрагида  ҳам  касаллик  бор. Опам  менда  жигар  ва  юракка  яхши  фойдаси  тегадиган, Европа  ва  Америка  давлатларида  ҳам  истеъмол  қилинадиган  табиий  воситалар  борлигини  билиб, қўшнисига  таклиф  қилибди. Ўзбекистонда  қонуний  равишда  истеъмолга  рухсат  этилган, юқори  сифатли  воситалар. Энди, қўшнини  ҳаракатини, уни  маънавиятини  ва  соғлигига  бўлган  эътиборини  баҳоланг. Соғлигим  яхши  эмас, майли  олиб  ичаман  деган. Мен  дориларни  юбордим. Орадан  бир  ой  ўтиб  опамдан, қўшнингиз  дорини  ичяптими  деб  сўрадим. Опам  сўраса, ҳалича  йўқ  дебди. Ва  ниҳоят  икки  ой  ўтиб, менга  опамдан  телефон  келди. Акрам, қўшним  олган  дориларни  ичмайман  деб  қайтариб  берди, келиб  олиб  кет  деди. Иккала  дори  ҳам  пломбаси  очилган  ҳолда  қайтарилди. Унга  шифокори  биз  ёзган  дорилардан  қолманг  дебди. Бир  неча  йилдан  бери, ёзган  дориларидан  натижа  қани. Соғлиги  қониқтирмаганидан, табиий  восита  ичишни  ҳоҳлаган  эди. Мен  бу  воқеани, шу  мақолани  ёзишимдан  икки  кун  аввал  маънавиятсизлик  ва  билимсизлик  рамзи  сифатида  якун  топгани  учун, таъсирланганимдан  келтирдим. Мен, бу  бўлган  воқеани  уялмай  келтириш  билан  айтмоқчиманки, бу  воқеа  мен  бераётган  тавсиялар  яхшилигини, тўғрилигини  камситмади. Аксинча, бу  воқеадан  яна  бир  марта  дарс  олдим  халос. Яна  бир  карра  инсонларни  қанчалик  ўз  соғлигига  лоқайдлигини, илмсизлигини   кўриб  сизга  ибрат  сифатида  келтирдим. У  инсон, истеъмол  қилишга  икки  марта  арзийдиган  қолаверса  унинг  учун  зарур  бўлган, табий  биофаол  таркибли  воситаларни  инкор  қилиши, ўз  соғлигига  қайғурганидан  деб  ўйлайсизми. Йўқ, у  инсон  ўз  касаллигига  сабаб  бўлган  ҳаёт  тарзини, ҳамон  давом  эттирмоқда. Бу  нодонликдан  бошқа  нарса  эмас.  Минг  афсуски, бундай  инсонлар  ҳамон  кўп  учрайдилар.
Яна  бир  мисол, олдимга  маслаҳат  сўраб  эру  хотин  танишларим  келишди. Хотини  ичи  қотиш, ўт  қопида  бироз  оғриқ  ва  нафас  олганда  ҳаводан  яхши  тўйинмаятганидан  ва  руҳиятида  ортиқча  қўрқув  синдроми  борлигидан  шикоят  қилди. Менгача  шифокор  тавсияси  билан  муолажа  олган, кор  қилмаган. Чунки  даволаш  курси  бир  тамонлама, фақат  химиявий  дорилар  билан  бўлган. Мен  суҳбат  чоғида, касалликларини  келиб  чиқишини  сабаби  ва  буларни  даволашда  энг  фойдали  йўлларни  консултация  қилдим. Махсус  жис.. машқлардан  иборат  дастур, ичишга  фиточой, ичак  фаолиятини  яхшиланишига  ўсимлик  тўқималари  мажмуаси  ва  психологиг  ҳоллари  устига  ишлашга  кўрсатмалар  бердим. Аёл  маслаҳатимдан  тўғри  хулоса  чиқариб, амал  қилишга  киришаман  деди. Ва  бироз  вақт  ўтиб, аёлни  эри  мени  кўриб  хотини  соғлиги  яхшиланганини  билдириб  раҳмат  айтди. Бу  мисол  билан  айтмоқчиманки, соғликка  эришиш  учун, мана  шундай  қайғуриш  ва  ҳаракат  қилиш  керак.
Мени  яна  ажаблантирадиган  нарса, шундай  одамлар  бор, агар  қимматбаҳо  кийимми  ёки  телефонми  ёки  автомашина  олса, уларни  шунчалик  эътибор  билан  эҳтиётлаб, асраб ишлатадики, жисмига  шуни  ярмини  ҳам  қилмайди. Биламан, улар  жисмини  асрамай  аловга  ёки  электр  токига  тиқмайди  албатта, унга  озуқа  беради, касал  бўлса  даволанади. Мен  айтмоқчиманки, улар  матоҳни  узоқ  вақт  яхши  ишласин, бузилмасин деб  вақтида  тозалаб, вақтида  ёғини  алмаштириб, тоза  ёқилғи  солиб, бирор  жойи  саҳал  тиқ  этса  бирдан  устасига  кўрсатиб  асрашади. Лекин  жисмини  эмас. Ичиш  зарар, чекиш  зарар, нотўғри  овқатланиш  зарар, жисмоний  тарбиясиз  яшаш  зарар, касални  вақтида  даволамаслик  зарар  ва  ҳ.к  деб  минг  айтмайсанми, бари  бир  амалидан  қолмайди. Ҳурматли  инсонлар, гапим  тўғрими  нима  дейсиз? Кейин  оқибатда, ҳаёти  бузила  бошласа (касалликлар, оғриқлар, муаммолар). Буёғи  кетти, ҳаётдан  нолиш, кимнидир  айблаш, Худодан  нолиш  ва  ҳ.к. Қани  ўша  инсонга  берилган  онг, ақл  ва  идрокдан  тўғри  фойдаланиш!
Биласизми, бу  дунёда  ҳамма  нарсани  яъни  неъматни  бадали, тўлови  бор. Шу  бадал  тўланмагунча  бирор  нарсага  эришиб  бўлмайди. Бадал – бу  пул  кўринишида, хизмат,  меҳнат  кўринишида, сабр  сифатида, яхши  амал  кўринишида, хайр  саҳоватда  ёки  тўғри  амал  кўринишида  бўлиши  мумкин. Хотин  олиш  ёки  эрга  тегиш  тўловсиз  бўладими? Ҳунар  ёки  илм  ўрганиш  бадалсиз  бўладими?  Ҳурмат  ва  эътибор  топишчи? Ҳа  дўстлар, ҳаммаси  учун  нимадир  қилиш  ёки  бериш  керак. Худо  жисмимизни, ўзини  тиклайдиган, ўзини  бошқарадиган, ўзини  такомиллаштирадиган  қобилияти  билан  яратиб, бизга  неъмат  берди. Бу  ёғига  энди, уни  парваришламасак, эҳтиёт  қилмасак, тўғри  даволамасак, чиниқтирмасак  хуллас  бадалини  тўламасак, жисмимиздан  баҳра  топиб  фойдалана  олмаймиз. Тана  саҳалга  ўзидаги  камчиликларни  билдирмайди. Чунки  танада  компенсация (ўрнини босувчи, муофиқлаштирувчи) тизими  бор. Мисол: битта  бўйрак  олиб  ташланса, биттаси  иккита  бўйрак  вазифасини  бажариб, бунга  тери  ва  ичаклар  ҳам  ёрдам  беради. Юракни  тўқималари  инфаркт  бўлиб  жароҳатланса, юракни  қисқариши  миокардни  бошқа  бўлимлари  ёрдамида  муофиқлаштирилади. Лекин  компенсация  тизими, катта  ҳаётий  қувват  йўқотиш   эвазига  ишлайди. Ва доимий  равишда  сифатли  ёрдамни  таъминлаб  беролмайди. Мен  бу  мисолларни  келтириб  нима  демоқчиман. Биз, ҳозирги  кунда  сезиларли  даражада  танамизда  дард  сезмайдиган  бўлсак, ўйламайликки  ҳаммаси  жойида  деб. Организм  ҳозирча  ўзини  бошқариб  турибди. Кутилмаганда  сюрприз  бўлиши  мумкин. Ҳаётга  назар  солинг, қанча  одамлар  деярли  касал  эмасман  деб  юриб, бир  кунда  инсулт  ёки  инфарктдан  ўлиб  кетаяпти. Нима  учун?  Куни  битганда, тақдирда  дейсизми. Бу  билан, соғликка  тўғри  эътибор  берган  бўлса  ҳам, бари  бир  шундай  ўлиб  кетарди  демоқчимисиз? Биз  танамизни  парваришлашга, асрашга, касал  бўлсак  тўғри  даволанишга  масъулмиз. Фақат  бу  масъулиятни  ўлда  жўлда  эмас, бари  бир  тақдирдаги  бўлади  деб, балки  рисоладагидек  қилиш  керак. Оқибатда, хайрли  натижа  бўлади. Халқда, нимани  эксанг  шуни  ўрасан  деган  ҳикмат  бор. Пулни  кўпайтириш  учун  қилаётган  ҳаракатимизни  ҳеч  бўлмаса  учдан  бирини, соғликни  кўпайтириш  учун  қилайлик! Пул  пул  деб  чопиб, соғликни  йўқотиб , кейин  топган  пулингизни  соғликни  тиклашга  сарфлайсизми. Ҳиндларда  бир мақол  бор << Инсон  ёшлигида  пул  топаман  деб  соғлигини  сарф  қилади, кексалигида  эса  пул  сарфлаб  соғлик  топаман  дейди, аммо  ҳали  ҳеч  ким  буни  уддалай  олмади>>.  Ҳурматли, ўқувчи  сизни  зериктириб  қўймадимми?  Балки, умумий  гаплардан  кўра, амалий  маслаҳатлар  бўлса  яхши  бўларди  демоқчидирсиз. Улар  ҳам  мақола  давомида  бўлади  албатта. Ўқишда  давом  этинг! Ҳозир  кўпроқ  онг  устида  ишлаяпмиз. Инсонни, бирор  амални  қай  даражада  қилиши, уни  онги, тушунчалари  ва  эътиқодини  қай  даражада  шаклланганлигига  муофиқ  бўлади. Мисол: Бировни  ҳаққини  ейиш  ҳаром  деб, эътиқод  қилган  одам, ўғирлик  қиладими? Йўқ  қилмайди. Савдода  ялғон  гапирмаса  иложи  йўқ, деган  тушунча  шаклланган  одамчи? Алдаб  сотаверади. Агар   савдогар, савдо  қилган  пулини  касса  апаратига  урмаса, молини  мусодара  қилишмоқчи  эканлигини  аниқ  билса, нима  қилади? Албатта, ...   Мени  нима  ҳақида  гапираятганимни  англаяпсизми?  Соғ  бўлишга  ҳаракат  қилиш  учун  ҳам, онг  ва  мустаҳкам  шаклланган  тўғри  тушунча  ёки  қўрқув  ҳисси  бўлиши  керак. Тўғри  тушунча  ва  қўрқув  ҳисси  ҳаракатга  ундовчи  туртки  бўлади. Турткини  ҳосил  бўлиши  учун  эса, ақлни, онгни, ҳиссиётларингизни  илм  ва  маълумот  билан  уйғотинг. Соғлом  турмуш  тарзини  бошлашга  белни  боғлай  олмаяпсизми, унда болницаларни  зиёрат  қилиб, касалларни  оҳу  ноласини  эшитинг! Миллион - миллион  пул  ҳаражат  қилса  ҳам, соғлигини  тиклай  олмаятганини  кўринг! Согликка  эришиш  йўли, бу  хар  куни  дори  капалаб  яшаш  ва  олти  ойда  шифохонага  ётиб  даволаниб  чиқиш  эмас. Бундай  яшаш, касалликка  таслим  бўлиш, дориларга  тоъбе  бўлишдир. Сиз  шундай  йўлни  тутингки, ҳақиқий  соғликка  олиб  келсин. Ҳақиқий  соғлик, бу  ёшингиздан  қатьий  назар  танани  бошқара  олиш, тетиклик  ва  дориларга  тоъбеликдан  қутулишдир. Буни  кўп  дардларда  иложиси  бор. Ўқишга  илм  бор, ўрганаман  десангиз  тажрибалар  бор, маслаҳат  олишга  мутаҳасислар  бор. Ҳаммаси  ўзингизга  боғлиқ. Касаллик  билан  яшаш  сизга  керакми? Йўқ  бўлса  белни  боғланг!
Валентин  Дикулни  биласизми? Россиялик  паҳлавон  циркчи. Ўн  беш  ёшлигида  циркда  ҳавода  акробатика  тамошаси  кўрсатаётган  пайтида, сим  узулиб  ўн  уч  метр  юқоридан  тушиб  кетади. Умуртқаси  компресион  синиб  оёғи  ишламай  қолади. У  ҳушига  келгунча  тўрт  ой  ўтган. Ва  унга  докторлар  бир  умрга  ногиронлик  хулосасини  бериб, цирк  билан  хайрлашиши  кераклигини  айтишади. Лекин  бу  тақдир  Дикулни  синдирмади.

У  ётган  ҳолатида, ўзи  билан  курашиб, жисмоний  машқлар  қилиб  беш  йил  давомида  оёққа  турди. У кейин  яна  циркка  қайтди  ва  кўрсатган  паҳлавонлик  тамошалари  оғизларда  достон  бўлди. Дикулни  энг  кулминацион  тамошаси, кўприк  кўринишида  ётган  ҳолатда, устига  900 кг  юкни  кўтарарди, ва  тик  туриб  елкасида  Волва  автомашинасини  кўтарарди.

Ҳозирда, Дикул  70  ёшдан  ошган  бўлишига  қарамай, елкасида  240 кг  штангани  кўтариб  кўрсатди. Дикул  ҳам  кўп  инсонлардек, дори  капалаб, бир  кун  келиб  яхши  бўларман  деб  ётиши  мумкин  эди.  Бу  инсон  бизга  ибратдир.

Амалий  маслаҳатларга  келсак. Булар  жуда  кўп  бўлганлиги  учун, энг  зарур  бўлган  амаллардан  баъзи  бирларини  баён  қиламан.
Иммунитет. Давлатларда  ташқи  ва  ички  душманлардан  ҳимояланиши  учун, уни  армияси, полицияси  ва  миллий  хавсизлик  органлари  бўлади. Танамизда  ҳам  худди  шундай  ҳимояловчи  орган  бу – иммунитетдир. 1 ва 2  расмларда  актив  ишлаб  турган  иммун  ҳужайралари: лейкоцитлар  микроскоп  остида  тушурилган. 3 ва 4  расмларда  моноцитлар  ва  макрофаглар.

 


1  ва  2  расмлар.

 

3  ва  4  расмлар.
Иммун  тизимини  фаолиятини  яхшилаш  билан  биз, жуда  кўп  касалликларни  олдини  олган  бўламиз. Бу  тизимни  фаолиятини   яхшилаш  учун  қуюдаги  амалларни  тавсия  қиламан:
1) Таркибида  биофаол  моддалар  сақлайдиган  маҳсулотлар  ёки  БФҚлар  истеъмол  қилиш  керак. Ҳозирги  кунда  имунитетни  кучайтирадиган  ва  тартибга  соладиган  ўнлаб  микронутриентлар  аниқланди. Булар  айниқса  микроэлементлардан  германий, цинк, селен  ва  биофлавоноидлар, поли – сахаридлар, олигосахаридлар, витамин С, бетаглюканлар, фитин  кислотаси, ўсимлик  тўқималари, дрожж  нуклеотидлари  ва  ҳ.к  лар.
2)  Муҳим  ферментли  реакцияларни  активлигини  ошириш  керак. Организмда  ферментлар  етишмаса, ферментопатия  деб  аталадиган  касаллик  ҳолати  содир  бўлиб, натижада  иммунитет  сусаяди, антиоксидант  ҳимоя  тизими  яхши  ишламайди, овқат  ҳазми  ва  моддалар  алмашинуви  бузилади. Илмий  изланишлар  маълум  қилдики,  кўпгина  микроэлементлар  ва  витаминлар  ферментлар  ҳосил  бўлишида  марказий  ўрин  тутади.  Мисол  учун  магний  300 та  ферментни  таркибига  киради, цинк (рух) – 200 та  ферментни, селен  ва  медь  антиоксидант  ҳимоя  тизими  ферментларини, В1  ва  В6  витаминлари  50  хил  ферментларни  таркибига  кириб, уларни  активлаштиради. Мана  шу  органик  моддалар  етишмаса, демак  700  га  яқин  ферментлар  биохимиявий  жараёнларга  иштирок  этмайди.
3) Организмингизни  чиниқтиринг. + 4 – 10 С  ҳароратдаги  сувни  5 сонияга  устингиздан  қуйинг. Буни  + 20 С  ҳароратдан  бошлаб, ҳар  кун  бир  даражага  камайтириб  бориш  билан  кўникма  ҳосил  қилса  ҳам  бўлади. Криотерапиядан (совуқ билан даволаш) жаҳон  медицина  муассасаларида  ҳам  қўлланиляпти. Совуқдан  қўрқишингиз  туфайли, атига  устингиздан  5  сония  совуқ  сув  қуймасдан  саломатлик, хуш  кайфият, тетиклик  бахш  этувчи  имкониятни  бой  берасиз. Аввалида, бор  йўғи  бир  неча  терапия  халос  ва  энди  сиз  буни  берадиган  роҳатини  ҳар  кун  татишни  ҳоҳлаб  қоласиз. Иммунитет, кайфият, тетиклик  кун  бўйи  ажойиб  бўлади. Эндорфинлар (бахт гормони) кўп  ажралади, ишга  яроқсиз  ва  ўлик  ҳужайралар  тез  янгиланади, қон  томирларда  микроциркуляция  кучаяди, совуқ  ҳавога  чидамингиз  ортади  ва  ҳ. к. Ишдан  чарчаб, паст  кайфиятда  уйга  келдингиз  ва  сизга  машқ  қилиш  учун  ёки  меҳмонга  бориш  учун  тетиклик  етишмаяптими?  Бир  пақир  совуқ  сув  ва  ҳаммаси  жойида  бўлади! Бир  беморим, ака  ҳар  доим  шу  ишни  қилиб  борсам  нимага  эришаман  деб  сўраб  қолди. Мен, унга  чиниқишда  лўлилардан  ўтасан  дедим.           

 


Мушаклардан  унумли  фойдаланиш. Мушаклар  организмда  жуда  улкан  вазифани  бажаради. Буни  оддий  инсонлар  тушунушмаса  ажабланмайман  чунки  уларда  бу  соҳада  билим  йўқ. Лекин  инсонни  кўп  касалликлардан  халос  бўлишида, мушакларни  катта  аҳамияти  борлигини, кўра  олмайдиган  баъзи  бир  шифокорларни  борлиги  мени  ажаблантиради. Махсус  ва  мейорли  машқлар  ёрдамида, криотерапия  ёрдамида  нафақат  таянч-ҳаракат  аъзоларини  касалликлари, ҳатто  юрак  етишмовчилиги  касаллигида, қон  босими  ошиш  касаллигида, ички  аъзолар  касалликларида  ҳам  дориларга  тобеъликдан  қутулиш  даражасида  соғайган  инсонларни  биламан. Булар  ҳақида  батавсил  маълумот  олиш  учун ,,700 та  юрак,, номли  мақоламни  ўқинг. Танада  етти  юзта  мушак  бўлиб, қон  томирларни, лимфа  томирларни  деярли  барчаси  улар  орасидан  ўтади. Гомеостаз, яъни  организм  ички  муҳитини  бутунлиги, иккита  жараённи – катаболизм (тўқималарни  ўлиши  ва  уларни  қолдиғини  чиқиши) ҳамда, анаболизм (моддаларни  ўзлаштириш  ва  тўқималарни  тикланиши)  муозанатига  боғлиқ  бўлиб, бу  жараёнлар  эса  ўз  навбатида  инсонни  жисмоний  ҳаракатчанлигига  боғлиқдир. Организмни  бутунлигини  тикловчи  ҳаракатларни  ўрганувчи  фан, медицина  йўналишидаги  кинезитерапия  фанидир. Бу  фан  соғликка  эришишда  мушакларни  вазифасини  ва  муолажадаги  юкламаларни  илмий  ўрганади. Хуллас, кўп  дардлардан  халос  бўлиш  учун  кинезитерапия  асосида  жисмоний  машқлар  қилиш  керак. Машқлар  якка  тартибда, беморни  ҳолатидан  келиб  чиқиб  берилади.  Сизда  жисмоний  машқлар  бажаришга  тўсиқ  бўлмаса  ва  сиз  ўзингизни  келгусида  бақувват  ва  соғлом  сақлашга  қарор  қилсангиз, сизга  тавсиям  қуйидагича.
Ҳар  куни  ёки  кун  оша  ўзингиз  учун  30 – 40 дақиқа  вақт  ажратиб. Ҳеч  бўлмаса, танани  пастки  қавати  оёқ, ўрта  қавати  бел  ва  қорин, юқори  қавати  елка  мушакларига  юклама  бериб  машқ  бажаринг. Оёққа  ўтириб  туриш  машқи, қоринга  пресс  машқи, елкага  оджимания (қўлларга  таяниб  туриб, букиб  ёзиш). Ҳар  бир  тоифа  машқни  камида  ўнтадан  бошлаб, юзтагача  олиб  чиқсангиз  жуда  зўр  фойда  топасиз. Бу  машқларни бажаришда  ёшни  аҳамияти  йўқ, ҳаммага  яхши  таъсир  қилади.

Мен, Россиялик  Таганка  театрини  саҳналаштирувчи  рассоми  Борис  Ефимов  деган, 108  ёшида  вафот  этган  инсонни  ибрат  учун  кўп  мисол  келтираман. У  инсондан  105  ёшида, таниши  Россиялик  машҳур  кинезитерапевт  С.М.  Бубновский  театрдаги  ҳаракатчанлигини  кўриб, сизнинг  бундай  қувватингизни  сири  нимада  деб  сўраган. Бунга  жавобан  Б. Ефимов ,,ээ  менда  ҳеч  қандай  сир  йўқ, фақат  мен  ҳар  куни  450  марта  ўтириб  тураман, баъзида  400  марта,, деган.


Б.Е. Ефимов
Қуйидаги  фотолавҳаларни  ҳам  фикр  юритишингиз  келтирдим.

 

 

 


Мен  шу  ўринда  мақоламни  якунлашга  қарор  қилдим. Ва  ўйлайманки, мени  тўғри  тушуниб, мақоламдан  ҳам  тўғри  хулоса  чиқарасиз. Сайтимга  кирганингиз  учун  ташаккур  айтаман. Сизга  соғликка  эришиш   йўлида  куч  ва  ғайрат  тилайман.

Соғлом  тумуш  тарзи  бўйича  мутаҳасис,  педагог                                                             Акрам  Чориев  Исламович

 

Сайт  муаллифи   Акрам  Чориев.