Саломатлик сирлари


  • Қандай қилиб организмни қаришини секинлатиш мумкин?

  • Организмда қариш жараёнлари қандай кечади?

  • Қандай қилиб юрак ва ўпкани қаришини секинлатиш мумкин?

  • Мушаклар қаришини секинлатамиз


Яшаш учун еймиз, ёки...

Ҳаёт бу катта неъмат, биз унда ҳар жиҳатдан тўғри яшаб бахтли бўлишга интилишимиз керак.

 

Ҳурматли  инсонлар  мен  бу  мақоламни  ўзини  жонига, аниқроғи  жисмини соғлигига, гўзаллигига  бефарқ  бўлмаган  инсонларга бағишлайман. Лекин  бефарқ бўлган  инсонлар  ҳам  ўқиса  ёмон  бўлмасди, чунки  улар ҳам  кўнглида  ҳаёт лаззатларини  тўла  қонли  тотиб  яшашни  истайдилар  деб ўйлайман. Мақолам  аввалида ҳаётни  аччиқ  ҳақиқатидан  бир  ҳужжат  келтириб, кейин  эса  касаллик  деган  муаммони  ечими  ҳақида  фикрлашсак  нима  дейсиз?..Дунё соғликни  сақлаш  ташкилотини ахборотига  кўра 2000 – 2011 йиллар  ичида  инсонларни  ўлишига  сабаб  бўлган  касалликлар  юрак  эшимик  касаллиги, инсульт, пастки  нафас  йўлларини  респираторли  инфекцияси, диарея  ва ВИЧ/СПИД дир. Ўпка ракидан 2000-йил 1,2 млн.  2011 йилда 1,5 млн. Қандли  диабетдан  2000 йил 1,0 млн. 2011 йилда 1,4 млн. Инфекциясиз  касалликлардан  2000  йил 31 млн. 2011 йилга  келиб 36 млн.инсон  ҳаётдан  кўз  юмди. 1990 – йилларда  ҚаршиДУда физиология,биология фанларини  ўқиб  ўрганаётган пайтларимда  инсонни  саломатлик  ва  гўзаллик камолига  эришиш  йўлларини  билишга  интила  бошладим. Бу  интилиш  мени  янада кўпроқ  касаллик  физиологияси, шарқ  медицинаси, тибет  медицинаси, фитотерапия, ароматерапия, кинезитерапия  ва  ҳ.к  каби  фанларни  ўрганишимга  сабаб  бўлди. Шу билимларни  чуқур  билганим  сайин  шуни англадимки  инсонлар  тўғри  овқатланиш, тўғри  дам  олиш, соғликни  сақлаш, касалликдан  самарали  халос  бўлиш  илми  ва қолаверса  тўғри  севишиш  каби  билимлардан  бехабарлар. Натижада  носоғлом оналар  носоғлом  болаларни  туғиши, иммун  танқислиги, эртачи  қариш (биолгик ёш паспорт  ёшидан  катта  бўлиш), психоневрологиг  касалликлар, сексопатология, ферментопатия, юзни  эртачи  ажин тутиши  ва  ҳ.к  каби муаммолар. Шу  ўринда  яна бир  ачинарли  факт, соғлигидан  шикоят  қилувчи  инсонлар  кўплигидан  дорихоналар ва  шифохоналар  кўпайиб  бормоқда. Кўблаб  инсонлар  ҳаёт  тарзини  ейиш  учун яшаш  тушунчаси  остида  қуришади. Келинг  энди  ўйлаб  кўринг  ўзингиз  яхши кўрган ҳаётда  соғлом, бақувват  ва гўзал бўлган  ҳолда  яшашни  ҳоҳлайсизми? Ҳа  албатта ҳоҳлайман  дегандирсиз.Унда  яна  бир  саволим  бор. Шундай  яшаш  учун  нималар қиляпсиз? Чунки  бундай  яшашни  юқорида  айтилган  касалланиб  ўлган  миллионлаб инсонлар  ҳам  ҳоҳлашарди. Биласизми  ҳоҳлашни  ўзи  камлик  қилади. Сиз носоғлом яшашга олиб  келадиган  амалларни  қилиб, соғлом  яшашни  ҳоҳлайсизми? Буни иложи йўқ. Ер  юзида  узоқ  ва соғлом  яшайдиган  Япония, Хитой  каби  яна  бошқа  халқлар бундай  яшашга  фақат  ҳоҳлаганлари  учун  эмас, балки  инсон  саломатлигига  хос амалларни  қилиб  эришиб келишяпди. Бу амаллар  ҳақида  айтишдан  олдин айтмоқчиманки, баъзилар  эҳээ  бизга  Япония, Хитой  ва  Европа  халқларига  йўл бўлсин  уларни  шароитию  бизни  шароит  деб  баҳона  изловчилар  топилади. Мен бундай  фикрга  қўшила  олмайман. Чунки  бизнинг  диёримиз  ҳудудида  тоза  ҳаво, гени  ўзгартирилмаган  мева – сабзавотлар, гўштлар  ва  қолаверса  стадионлар, спорт иншоатлари, санитария-гигиена  ҳамда  давлат  стандарти  идоралари  томонидан текшириб  истеъмолга  рухсат  этилган  ажойиб  шифобахш  биологик  фаол  озуқа қўшимчалари, тоғу  дараларимиз  тўла  шифобахш гиёҳларимиз  бор  ахир. Биз  тиббий малакамиз  йўқлиги, соғлигимизга  лоқайдлигимиз  ва  ёлқовлигимиз  туфайли  соғлом турмуш  тарзига  амал  қилмаймиз.

Бир  кун  махалламизда  тўй  муносабати  билан  ташкил  қилинган  базмга  иштирок этдим. Ўзингиз  биласиз  бизларда  даврада  суҳбат  қандай, бири  тоғдан  бири  боғдан бўлиб  турган  пайтда  давра  аҳлидан  бири  танишим, қўли  гул хунарманд  яхши инсон. Акрамжон  мана  сиз  медицинадан  хабардорсиз, мени  юрак  ва  қонимда иллат бор  экан. Дорилар  билан  тўлиқ  курс даволансамда  аҳволим  яхши  эмас, нима қилсам  умримни  қолганини  соғ  яшасам  бўлади, деб  савол  бериб  қолди. Мен  бу инсонга  зарур  бўлган  баъзи  бир  витаминлар, микроэлементлар  ва  нутриентлар етмаятганлигини  билиб, шу  нарсаларга  бой  бўлган  гиёҳларни  ва  юқори  сифатли биофаол  озуқа моддаларни  қўшимча  равишда  истеъмол  қилиб, меъйорда  жисмоний машқлар  қилсагина, организмини  фаолияти  тикланишини  айтдим. У киши  эса шунақа нарсаларга  ишончим  йўқ, фойда  бермайди  деб  эътироз  қилди. Орадан  тўрт ёки  беш  ой  ўтди...
Кўплаб  инсонлар  химиявий  дори  дармонларга  тобе  бўлиб, фитотерапияни нималарга  қодирлигини  кўрмаганлиги, тиббий  малакаси  йўқлигидан  шундай  жавоб қайтарадилар. Тушунаман  бундай  ишончсизликни  сабаблари  бор. Чунки  баъзи  бир <<ишбилармон>> кишилар  медицина, физиология, фитотерапия  ва  бошқа  фанларни ўрганмай  саводсизлик  билан  мен  табибман  ёки  фалон  компанияни  ишчисиман деб илимсиз  равишда  инсонларга  бефойда  балки  зарарига  дори  бераётган  бўлса. Яна бир  сабаб, халқни  соғлигига  мутасадди  бўлган  баъзи  бир  мутаҳасислар, медицина ривожланган  давлатлар  шифокорлари  сифатли  БФҚ(биофаол озуқа қўшимчалар)ни беморлар  рецептига  ёзиб  турган  пайтда, улар  беморларга  фармацевтик  дорилардан бошқа  нарсалар  фойда қилмайди  деб  нотўғри  тушунча  беришяпти. Мен  бу  билан химиявий  дори  дармонларни  кераксиз  демоқчи  эмасман, балки  уларни  ҳам яхшигина ўз  ўрни  бор. Лекин  фитотерапия  ва  БФҚлар  ҳам  катта  шифо  кучига  эга бўлиб, буни  халқимизга  яхшироқ  тушунтириш  вақти  келган. Ахир  фитотерапия бутун  дунё  халқлари  минглаб  йиллардан  бери  қўллаб  келаётган  ўсимликлар  билан даволаш  услуби  бўлиб, ананавий  медицинани  ҳам  бир  бўлагидир. Мақолам сарлавҳаси  маъносини  ёритай  дейману, лекин  дилимда  айтилиши  керак  гаплар кўплигидан  бироз  чўзиб  юбордимми  деб  ўйлайман.
     Ейиш  учун  яшаган  инсон, ҳаётда  лаззатли  ва  ҳавасли  нарсалар  кўплигидан шуларни  татишгина  ҳаёт  мазмуни  деб тушунади. Ҳада, буни  нимаси  ёмон  экан дегандирсиз. Ҳа  тўғри  юзаки  қараганда  буни  ёмон  томони  йўқдай  кўринади, аммо бундай  тушунча  ва  ҳоҳишлар  билан  яшаш  хатарли. Чунки  инсон  учун  ёқимли  ёки лаззатли  бўлиб  туйилган  нарсаларни  ҳаммаси  ҳам соғлик  ва  гўзалликка  фойда бермай, балки  зарар  беради. Мисол  учун  Coca Cola  ва  шунга  ўхшаган  ширин  газли ичимликларни, турли  консервантлар  ва  озуқа  бўёқлари  солиб  тайёрланган  мазали егиликларни  инсонлар  истаб  истеъмол  қиладилар. Чекиш  ва  мейёрсиз  спиртли ичимликлар  ичишни  айтмаса  ҳам  бўлади. Медиклар  аниқлашича  бир  йилда  ёши катта  одамлар  овқат  билан  тахминан  4 литр пестицидлар, 5 кг  консервантлар  ва ҳар хил  қўшимчалар  истеъмол  қилади. Бундай  озуқалар  эса  кўплаб  диетолог  ва медицина  олимларини  илмий  изланишлари  туфайли  маълумки  қонни  pH 7,4 муҳити  бузилишига, иммунитет  сусайишига, ҳужайраларни  сифатини  бузилишига  ва жигарга оғирлик  тушишига  олиб  келади. Бунга  ўхшаш  мисолларни  кўплаб келтиришим  мумкин. Сиз  ҳам  шундай  нотўғри  овқатланиш  тарзига  амал қиласизми? Азиз  инсонлар  ўзингиз  ўйлаб  кўринг, маишат, еб-ичиш  учун  яшаб оқибатда  соғликдан  ва  эртачи  ҳаётдан  маҳрум  бўлишни  нима  маъноси  бор? Аввало  ўзимиз, кейин  оиламиз  учун  соғ бўлишга  масъулмиз! Носоғлом  эр  ёки хотин, ота-она ёки  фарзанд  бўлган  оилада  қанчалик  бахт  бор? Биз  бахтли бўлишимиз  учун  соғлик  жуда  ҳам  зарур.

 

«Инсонорганизми, табиатдан,нима  зарур ва  фойдалибўлса, шуниолишишарт»
           

В.А.Дадали – химия фанлари доктори,профессор,академик, И.И.Мечников  номидаги Санкт – Петербург медицина академиясининг биохимия лабораторияси мудири. Америка органик озуқалар ассоциатцияси фахрий аъзоси.

 

Яшаш  учун  ейиш  қандай  бўлади!? Охирги 15-20 йиллар  ичида  диетология  фани  ва олдин  кам  эътибор  берилган, ҳозир  эса  медицина  ҳам  эътибор  бераётган нутритциология,  хронобиология  ҳамда  эндоэкология  фанлари  жуда  ривожланди. Бу фанлар  биз  ейдиган  овқатларимизни  ва  истеъмолимизда  деярли  бўлмаган гиёҳларни таркибини  ўрганиш  билан  бирга, уларни  таъсирини  ҳам  чуқур  ўрганади. Шу  фанлар  олимлари  маълум  қиладики, инсон  организми  соғлом  яшаши  учун  ҳар куни  етарли  миқдорда  оқсил, ёг, углеводлардан  ташқари  таъсири  исботланган 15 тага  яқин  витаминлар, 20 дан  зиёд  минераллар  ва 24 та синф  микронутриентлар (биофлавоноидлар, антоцианидлар, антиоксидантлар, ўсимлик  индоллари  ва  ҳ.к ) истеъмол  қилиниши  шарт.  Микронутриентларга  организмни  суткалик  эҳтиёжи 2–2,5 гр  ташкил  қилади.  Бу  эҳтиёжни  қондиришни  энг  самарали  йўли, кунлик истеъмолдаги  овқат  рационимизга  қўшимча  қилиб,  юқори  сифатга  эга  органик биофаол  моддаларни  ва  фито маҳсулотларни, мутаҳасис  маслаҳати  билан  истеъмол қилишдир. Булар  ҳақида «Биологик  фаол  қўшимчалар  ҳақиқати » номли  мақоламда кенг  ва  илмий  маълумот бердим. Албатта  ўқинг.1998  йил  Америкада  Европа  ва Осиё  давлатлари  иштирокида, инсонларни  юрак  қон  томирлари  касалликлари сабабли  ўлишини  олдини  олишда, биофлавоноидларни  истеъмол  қилиш  миқдори ҳақида  маълумот  берилди. Маълумотга  кўра  бир  суткада  80–100 мгр  биофлавоноидлар  истеъмол  қилинадиган  Испания, айникса  Франция давлатида, суткада 15 -20 мгр  флавоноидлар  истеъмол  қилинадиган Америка, Филландия  ёки Россияга  қараганда  ю.қ.т  касаллигидан  ўлиш  уч  баробар  кам  экан. Филландия охирги 10-15 йиллар  ичида  флавоноидлар  истеъмол  қилишни  кўпайтириш  чора-тадбирларини  қилиб, юрак  қон  томир  касалликлариини  камайтиришда  Францияга етиб  олди. Флавоноидлар  наматак, петрушка, цитруслилар, қора  Рябина  ва  бир қанча ўсимликларда  кўп  учрайди.Сир  эмас Япония  халқи  энг  узок  умр  кўрадиган  халқ. Сабаби  Японлар  табиий  витаминлар, минераллар  ва  микронутриентларга  бой бўлган  ўсимликлар  ва  денгиз  махсулотларини  кўп  истеъмол  қилишаркан. Бундан ташқари  улар  биологик  фаол  озуқа  қўшимчалар  истеъмол  қилишда  ҳам  дунёда биринчи  ўринда  туради.

 

«Тўғриовқатланмасанг  медицинадан фойда йўқ, тўғри овкатланганда эса  медицинагаэҳтиёж йўқ»     

                                                      
ГИППОКРАТ, эрамиздан олдин 4–аср. Яна бир фикри


«Бизни  овқатларимиз  таркиби  даволаниш  воситаси  бўлиб, даволаниш  воситалари  эса  овқатларимиз  таркиби  бўлиши  керак »     

 

Биз  соғликни  ўрганятганимизда  шуни  билишимиз  керакки, соғлик  бу  асосан  инсон ҳужайраларидаги  соғломликдир. Яъни  соғлик  бу  биохимия  фани  нуқтаи  назари билан  айтганда, ҳужайра  ичида  ва  ҳужайра  атрофида  кечадиган  минглаб реакцияларни, шароити  ва  тезлиги  шундай  бўлиши  керакки, организмни физиологик соғломлигини  таъминлаб  турсин. Организмда  кечадиган  модда  алмашинувини  70% (озуқ моддаларини  кириши, токсинларни  чиқиши  ва  ҳ.к  жараёнлар) ҳужайра мембранасида  кечади. Шунинг  учун  мембранани  таркибий  қисмини  яхши сақлашимиз  керак. Бунинг  учун  эса  организмга  мен  юқорида  айтган  табиий нутриентларни (витаминлар, минераллар, омега-3, омега-6 ёғ кислоталари, флавоноидлар, антиоксидантлар, ферментлар  ва  ҳ.к лар) етарли  миқдорда, яна такрорлайман  етарли  миқдорда  киритишимиз  керак. Агар  биз  ейдиган  озуқ-овқатларимиз  таркибини  уни  хусусиятларини  билиб  эмас  балки, қорин  тўйса  ва мазали  бўлса  бўлди  деб  еб  ичсак  нима  бўлади?.. Биласизми  Томскда  РФА  илмий марказида  рак  касаллигини  эрта  аниқлаш  ва  профилактика  қилиш  бўлимида  А, Е, С  антиоксидант  витаминларни  қўллаш  бўйича  иккита  кандидатлик  ва  битта докторлик  иши  ёқланди. Бу ишлар  шуни  кўрсатдики, ошқозон  шиллик  қаватида ракка айланиш  ҳолати  бор  бўлган  касалларни  ҳаммасида А,Е,С витаминлари етишмаслик  даражасига  муофиқ  ҳолда  дисплазия  ҳолати  кузатилган. Шундай  қилиб ошқозон  атрофик  гастрити  ҳамда  яраси  бор  бўлган  касалларда  кузатилишича:

А вит.танқислиги – 30 % га;

Е вит. танқислиги – 50 % га ;

С вит. танқислиги – 30 % га;

Ошқозон  раки  бўлган  касалларда  янада  кўпрок  танқислик  кузатилган:
А вит.танқислиги – 70 % га ; 

Е вит. танқислиги – 70 % га ; 

С вит. танқислиги – 60 % га ;

15 кун  давомида  касалларни  органик(биологик) А,Е,С вит. билан  тўйинтириш курсидан  кейин  ошқозон  ярасини  битишини  тезлашиши  ва рак  бўлган  касаллар аҳволи  анча  яхшилангани  қайд  қилинган. Мени  ўзимни  тажрибамда  ҳам, ошқозон касалликларида, бўйрак  ва  сийдик  йўллари  касалликларида, жигар  ва  ўт  қопи, ўпка ва  асаб  касалликларида  фитотерапия  ҳамда  юқори  сифатли  БФҚ лар  тавсия  қилиб яхши натижалар  олганман. Бунга  ўхшаш  илмий  ишлар, изланишлар  кўп  бўлиб, булар  бизга  табиий  озуқа  ва  биофаол  озуқа  қўшимчаларига  бўлган муносабатимизни  яхшилашни  ўргатади. Тасаввур  қилинг  организмингиз  соғлиги  ва бақувватлиги  тарозунинг  бир  палласида, иккинчи  палласида  эса  касаллиги  ва қувватсизлиги  турибди. Емон  экология, нотўғри  овқатланиш, кам  харакатлик, бионутриентларни  етишмаслиги, стрессга  тушиш  каби  ҳолатлар  хар  кун  устма  уст тушиб  касаллик  турган  тарозу  палласини  босиб  боради. Соғлик  турган  тарозу палласини  босадиган  ишлар  нутриентлар, витаминлар  ичиш, спорт  билан шуғулланиш  ва  руҳий  хотиржамликка  интилиш  каби  амаллар  эса  йўқ. Буни оқибатини  эса  нима  билан  тугашини  мен  юқорида  тўлиқ  айтмаган  воқеа, маҳалладошимни  ҳаёти  мисолида  айтаман. Шундай  қилиб  ўша  суҳбатдан  кейин тўрт  ёки  беш  ой  ўтиб  уста  акани  қўшнисини  кўриб  қолиб, уста  ака  кўринмай қолдилар  деб  сўрадим. Қўшниси  эй  афсус, уста  акангиз  оғир  инсулт  ўтказиб тўшакда  оёқ, қўли  ва  тили  ишламай  ётиб  қолдилар деди. Уста  акани  фарзандлари эса  энди  кўплаб  муолажа  қилдиришса  ҳам  оталарини  сақлаб  қола  олмадилар. Хурматли  инсон  йўқотиш  осон, топиш  қийин  бўлган  соғликни  асранг. Мақола медицина, физиология, нутриентология  фанлари  доирасидан  чиқмаган  ҳолда, шу соҳани  олимларини  илмий  ишларига,  китобларига  ва  касбий  тажрибамга  таяниб ёзилди.

Сабр  қилиб  мени  фикрларимни  ўқиганингиз  учун  сизга  ташаккур  айтаман. Савол ва  мулоҳозаларингиз  бўлса  ёзинглар.  

Электрон  почта: akram.kouch@gmail.com  Соғ ва  омон  бўлинг. Соғлом  тумуш  тарзи  бўйича  мутаҳасис  педагог     Акрам  Чориев  Исламович